унинг волийлиги хусусий, яъни чекланган волийлик бўлган. Бу ишлар халифанинг раъйига қараб бўлади. У волийни хирожнинг ўзи билан хослаши ҳам, қозиликнинг ўзи билан чеклаши ҳам, молия, қозилик ва қўшиндан бошқа ишлар билан хослаши ҳам мумкин. Давлат ёки вилоят идораси учун қайси йўлни маъқул кўрса, ўшани қилаверади. Чунки шариат волий учун муайян вазифа белгиламаган. Ҳокимиятга доир ҳамма ишлар унинг қўлида бўлиши шарт эмас. Фақат волий ёки амирнинг иши ҳукумат ва салтанат эканлиги, унинг ўзи халифадан ноиб эканлиги белгиланган, холос. Пайғамбар с.а.в. шундай қилганлар. У зот волийни чеклаш ёки чекламасликни халифанинг ихтиёрига қўйиб берганлар. Бу ҳолатни Пайғамбар с.а.в.нинг ишларида кўрамиз. У зот умумий, яъни чекланмаган волий этиб ҳам, хусусий, яъни чекланган волий этиб ҳам тайинлаганлар. Амр ибн Ҳазмни Яманга умумий волий этиб, Али ибн Абу Толибни эса фақат қозиликка волий этиб тайинлаганлар. Ибн Ҳишомнинг сийратида келишича, Пайғамбар с.а.в. Фарва ибн Мусайкни Мурод, Забид ва Мазҳаж қабилаларига волий қилиб, у билан бирга Холид ибн Саид ибн Осни закотга волий қилиб жўнатганлар. Яна ворид бўлишича, Пайғамбар с.а.в. Зиёд ибн Лабид Ансорийни Ҳазрамавтга ҳам, унинг закотларига ҳам волий этиб юборганлар. Али ибн Абу Толибни Нажронга закот ва жизяларни йиғиб келишга жўнатганлар. Яна уни Яманга қози қилиб юборганлар. (Ҳоким шундай деган). «Истийоб»да келишича, Пайғамбар с.а.в. Муоз ибн Жабални Жанадга одамларга Қуръон ва Ислом шариатини ўргатиш, уларга қозилик қилиш учун юбориб, Ямандаги омиллардан закот йиғишни ҳам унга топширганлар.
72-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|