Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 


Хуллас, бу оят ва ҳадислар мусулмонларни амри маъруф ва наҳий мункар қилишга буюради. Ҳокимларни муҳосаба қилиш амри маъруф ва наҳий мункар сирасига кирибгина қолмай, ҳокимни муҳосаба қилиш, уни маъруфга буюриб, мункардан қайтариш жуда муҳим ишлардан бўлгани учун айниқса ҳокимни муҳосаба қилишнинг вожиблигини кўрсатувчи ҳадислар ҳам ворид бўлган. Умму Атийя Абу Саиддан ривоят қилади, Пайғамбар с.а.в. дедилар:


«... أَفْضَلُ الْجِهَادِ كَلِمَةُ حَقٍّ عِنْدَ سُلْطَانٍ جَائِرٍ»
«... энг афзал жиҳод золим подшо ҳузурида айтилган ҳақ сўздир». Бу эса ҳокимни муҳосаба қилиш ва унинг ҳузурида ҳақ сўзни айтишнинг вожиблиги тўғрисида келган насс бўлиб, уни жиҳодга тенглаштирибгина қолмасдан, энг афзал жиҳодга айлантирган. Гарчи у ўлимга олиб борса ҳам унга қаттиқ тарғиб қилган, ундаган. Чунончи Пайғамбар с.а.в.дан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисда шундай деганлар: 

«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأْمَرَهُ وَنَهَاهُ فَقَتَلَهُ» 
«Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ҳамда золим ҳокимнинг олдига бориб, уни (маъруфга) буюриб,(мункардан) қайтарган, натижада ўша золим ҳоким томонидан қатл қилинган кишидир».

Пайғамбар с.а.в.га Ҳудайбия сулҳида саҳобалар эътироз билдирганларида, уларнинг эътирозларига қулоқ солмадилар. Балки уларнинг раъйларини рад қилиб, сулҳ битимини имзоладилар. Чунки у зотнинг ишлари Аллоҳ томонидан ваҳий қилиниб, бунда одамлар раъйининг ҳеч қандай қиймати йўқ эди. Уларни фақат қурбонликларни сўйишни, сочларини олишни ва эҳромдан чиқишни талаб қилганларида буйруққа итоат қилмаганлари учун зажр қилгандилар, койигандилар. Пайғамбар с.а.в. Ҳаббоб ибн Мунзир Бадрда тушган жойларига эътироз билдирганида уни койимасдан, унинг раъйига эргашдилар.


Шунингдек, Пайғамбар с.а.в. Қурайш билан тўқнашиш учун Уҳудда Мадинадан ташқарига чиқишда кўпчиликнинг раъйига эргашдилар, ҳолбуки ўзларининг раъйлари унга зид эди. Пайғамбар с.а.в. буларнинг ҳаммасида уларнинг эътирозларини эшитардилар ва уларга жавоб қайтарардилар.

 

162-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168