Бироқ бу нарса - модомики халифа муовин қилган ишдан хабардор қилинган экан, халифанинг ўша ишни бекор қилиши дуруст эмас, деган маънони англатмайди. Аксинча, бунинг маъноси муовин ҳам ўзига юкланган ишларда халифа эга бўлган ҳуқуққа эга, аммо халифадан мустақил эмас, балки унинг ўринбосари сифатида эга, демакдир. Халифа муовин бажарган ишларга қарши чиқиши, у бажарган ишларни бекор қилиши мумкин. Аммо бекор қилишда халифа ўзи бажараётган ишлардан ортга қайтиши мумкин бўлган чегарадан четга чиқмаслиги лозим. Агар муовин бирон ҳукмни ўрнига қўйиб адо этган бўлса ёки бирон маблағни ўринли жойга сарфлаган бўлса, иш бажарилганидан кейин халифа унинг бу ишига қарши чиқса, бу қаршилигининг ҳеч қандай қиймати бўлмайди. Аксинча, муовиннинг иши ўз кучида қолиб, халифанинг фикри ва қаршилиги рад қилинади. Чунки ўша иш аслида халифанинг фикри бўлиб, халифанинг бундай ҳолатда ўзининг ана шу фикридан қайтиши ёки бажарилиб бўлган нарсани бекор қилиши дуруст эмас. Демак, у муовинининг айни ишини ҳам бекор қилиши дуруст эмас. Аммо муовин бирон волийни, амалдорни, қўшин қўмондонини ва шунга ўхшаш вазифаларга бировни тайин қилган бўлса ёки бирор иқтисодий сиёсатни ёки ҳарбий режани ёхуд саноат лойиҳаларини ёки шунга ўхшаш нарсаларни ишлаб чиққан бўлса, халифа уларни бекор қилиши жоиздир. Чунки бу - гарчи халифанинг фикри бўлса-да, бироқ бу иш халифанинг ўз фикридан қайтиши жоиз бўлган ишлар қаторига киради, гарчи бу ишни ўзи қилган бўлса ҳам. Демак, бундай ҳолатда у муовиннинг ишларини бекор қилиши жоиздир. Бу тўғрида мана бундай қоида бор: Ўзи қилган барча ишларни қайта тўғрилаш халифага жоиз экан, унга муовинининг ишларини ҳам қайта тўғрилаш жоиздир. Ўзининг қайси ишларини қайта тўғрилаш халифага жоиз бўлмаса, муовинининг ҳам ўшандай ишларини қайта тўғрилаш унга жоиз эмас.
58-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|