Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Қуръони Каримда «иш эгалари» деган сўз қаерда келган бўлса, албатта улар мусулмонлардан бўлишлари керак деган ибора билан келган бўлиб, бу нарса «иш эгаси» мусулмон киши бўлиши шарт қилинганига далолат қилади. Демак, халифа иш эгаси бўлиб, иш эгалари бўлган муовин, волий ва омилларни ҳам у тайин қилар экан, демак, унинг мусулмон бўлиши шарт бўлади.


Иккинчи: Эркак киши бўлиши шарт. Аёл киши халифа бўлиши жоиз эмас. Бу ҳақда Бухорий Абу Бакрдан ривоят қилган: Расулуллоҳ с.а.в.га Форс аҳолиси ўзларига Кисронинг қизини подшо қилиб олганликларининг хабари етгач, у зот:


»لَنْ يُفْلِحَ قَوْمٌ وَلَّوا أَمْرَهُمْ امْرَأَةً  «
«Ўз ишларига аёл кишини бошлиқ қилиб олган қавм асло нажот топмайди», дедилар. Расулуллоҳнинг ўз ишларига аёл кишини бошлиқ қилган кишиларнинг нажот топмаслиги ҳақидаги хабари аёл кишини бошлиқ қилишдан тақиқлашдир. Чунки бу талаб буйруқ сийғасида бўлиб, Расулуллоҳнинг бу ҳадиси ишларига аёл кишини бошлиқ қилган кимсаларнинг нажот топмаслиги билан мазаммат қилиш хабаридан иборат эканлиги тақиқнинг қатъийлигига далил бўлади. Демак, бу ерда аёл кишини бошлиқ қилишни тақиқлаш, тарк қилишни қатъий талаб қилишга далолат қилаётган қарина билан ёнма-ён келганлигидан аёл кишини бошлиқ қилиш ҳаромлиги келиб чиқади. Аёл кишини бошлиқ қилиш деган сўздан мурод бошқарув, яъни халифалик ва бошқарув, деб эътибор қилинадиган бошқа мансаблардир. Негаки ҳадис мавзуси Кисронинг қизи маълум бир подшоликка бошлиқ бўлишидан иборат бўлиб, бу айни шу ҳадисда келаётган бошқарув мавзусига хос мавзудир. Фақат Кисро қизининг бошлиқ бўлиш воқесига хос эмас. Шунингдек, бу ҳадиснинг мавзуси умумий эмас. У бошқарув мавзусидан ўзга мавзуни ўз ичига олмайди. Яъни, қозилик, шўро мажлиси, муҳосаба ва ҳоким сайлашни ўз ичига олмайди, балки буларнинг барчасида аёл кишининг қатнашиши мумкин. Кейинроқ бу нарса қўшимча равишда баён қилинади.


Учинчи: Балоғатга етган бўлиши шарт. Халифа гўдак бола бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Абу Довуд Али ибн Абу Толибдан ривоят қилишича, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: 

 

18-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168