Шунга кўра, Уммат мажлиси аъзолари раъй борасида вакил эканликлари, Уммат мажлиси пайдо қилинишидаги иллат раъй ва муҳосаба борасида шахс ва жамоалар бўйича вакиллик эканлиги ва бу иллат нотаниш одамлар орасида умумий сайлов ўтказилмасдан амалга ошмаслиги боис - мана шулардан шу нарса истинбот қилинадики, Уммат мажлиси аъзолари тайинланмайди, балки сайланади.
1. Волийлар тўғрисидаги ҳадисда айтиб ўтдикки, биз вилоят аҳолисидан вакил бўладиган вилоят мажлисининг сайловини икки мақсад учун табанний қиламиз: Биринчиси - вилоят воқеси ва унинг эҳтиёжлари тўғрисида волийга керакли маълумотларни тақдим қилишдир. Бундан мақсад волийга ўз ишини бажаришда кўмаклашишдир, токи у вилоят аҳолисига тинч-осуда ҳаётни таъминлаб берсин ва уларнинг эҳтиёжлари бажарилиши ва хизматлари таъминланишини енгиллаштирсин. Иккинчиси эса волий бошқарувидан халқнинг розилигини ёки шикоятини кўрсатишдир. Чунки вилоят мажлисининг волийнинг устидан қилган шикоятлари кўп ҳолда унинг олиб ташланишини вожиб қилади. Яъни, вилоят мажлисининг воқеси идорий жиҳатдан волийга кўмаклашиш бўлиб, вилоятнинг воқесини, одамларнинг розилиги ва шикоятини унга кўрсатишдир. Бу ишлар эса уни яхши ишлашга ундайди. Бу мажлис Уммат мажлисининг кейинчалик баён қилинадиган салоҳиятларига ўхшаш бошқа салоҳиятларга эга эмас. 2. Кейин биз бу ўринда Уммат мажлиси (шўро ва муҳосаба) ташкил қилинишини, у сайлаб олиниши ва Умматдан вакил бўлиши вожиблигини ва у - кейинчалик ўз ўрнида кўрсатилган - бир қанча салоҳиятларга эга бўлишини табанний қилдик. 3. Бу эса вилоятлар мажлислари аъзоларини танлаш бўйича ҳам, Уммат мажлиси аъзоларини танлаш бўйича ҳам сайлов ўтказилишини англатади. 4. Сайлов кампаниясини енгиллаштириш ва фуқарони қайта-қайта сайловлар билан банд қилмаслик мақсадида шуни табанний қилдикки, биринчи бўлиб вилоятлар мажлислари бўйича сайлов ўтказилади. Ундан кейин вилоятлар мажлислари сайловларида ютиб чиққанлар тўпланиб, ораларидан Уммат мажлиси аъзоларини сайлайдилар. Яъни, вилоятлар мажлислари Уммат томонидан бевосита сайланади. Уммат мажлисини эса вилоятлар мажлислари сайлайдилар. Бу эса Уммат мажлиси муддатининг бошланиш ва тугаши айнан вилоятлар мажлислари муддатининг бошланиш ва тугашига тўғри келишини англатади.
146-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|