Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Абдуллоҳ ибн Арқам ибн Абдуяғус Умарнинг даврида ва Усмон халифалигининг бошларида то вафот қилгунича байтулмолни бошқарган ва у саҳобалардан эди». Ибн Абдулбарр «Истийоб»да ёзишича: «Зайд ибн Собит Усмоннинг халифалик даврида байтулмолга бошлиқ бўлиб, унинг Ваҳиб исмли қули бор эди. Усмон унинг байтулмолда ёрдам бериб юрганини кўриб қолади-да, бу ким? - деб сўрайди. Шунда Зайд, қулим, дейди. Ўйлашимча, мусулмонларга ёрдам беряпти, унинг ҳам ҳаққи бор. Унга ҳам (маблағ) ажратаман, деб, унга икки минг, ажратади. Шунда Зайд: Аллоҳга қасамки, бир қулга икки минг ажратманг, деганида, унга минг ажратади». Судфий «Миср олимлари ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг у ерга келган асҳобларини таниш» номли китобида шундай ёзади: «Ундан кейин Абу Рофе Али ибн Абу Толибнинг олдига боради. Кейин уни Куфанинг байтулмолига волий қилиб тайинлайди». Ибн Абдулбарр «Истийоб»да: «Убайдуллоҳ ибн Абу Рофе Алига хазиначи ва котиб бўлган», дейди. Айний «Умдатул Қори»да: «Абдуллоҳ ибн Ваҳб Сувоийни Али ҳурмат қилар, яхши кўрар ва унга ишонарди. Уни Куфада байтулмолга бошлиқ қилиб қўйди», деб ёзади. Али Басрага Зиёдни омил қилди. Жаҳшаёрий: «У Басрадан қайтиб келгач, уни хирож ва девонга бошлиқ қилиб қўйди», дейди.
Байтулмолни икки қисмга бўлиш мумкин:


Киримлар қисми: Бу қисм уч девонни ўз ичига олади:

  • Фай ва хирож девони: Бу девон ўлжалар, хирож, ерлар, жизя ва солиқларни ўз ичига олади.
  • Давлат мулки девони: Бу девон нефт, газ, электр, маъданлар (табиий бойликлар), денгизлар, дарёлар, кўллар, булоқлар, ўрмонлар, яйловлар ва қўриқхоналарни ўз ичига олади.
  • Садақалар девони: Бу девон пуллар, тижорат товарлари, ўсимликлар, мевалар, туя, сигир ва қўй закотларини ўз ичига олади.

Харажатлар қисми: Саккиз девонни ўз ичига олади:

  • Хилофат саройи девони.
  • Давлат муассасалари девони.
  • Совға (мукофот) девони.
  • Жиҳод девони.
  • Садақаларни сарфлаш ўринлари девони.
  • Давлат мулки сарф ўринлари девони.
  • Фавқулодда ҳолатлар девони.
Давлат бюджети, давлат ҳисобчилиги (бухгалтерия) ва давлат назорати девони.

 

136-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168