Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Саккизинчи: Саноат


Двигателлар ва станоклар ишлаб чиқарадиган оғир саноат бўладими, машинасозлик саноати бўладими, хом ашё саноати бўладими, электрон саноат бўладими, енгил саноат бўладими, шахсий корхона бўладими, давлат корхонаси бўладими, ҳарбий саноатга алоқадор бўлган корхоналар бўладими, саноатга доир барча ишларни саноат идораси бошқаради. Ҳамма корхоналар ҳарбий сиёсат асосида қурилмоғи лозим. Негаки жиҳод, уруш қўшинсиз бўлмайди. Қўшин учун эса қурол керак. Қўшинга қурол етарли даражада етказиб берилиши учун давлатнинг ичида бир саноат, хусусан ҳарбий саноат бўлиши шарт. Хуллас, ҳарбий саноат билан жиҳод чамбарчас боғлиқ тушунчалардир.


Давлат ўзини-ўзи бошқара олиши, бошқаларнинг таъсири остига тушиб қолмаслиги учун қурол саноати билан шуғулланиб, уни ривожлантириши лозим. Токи, у доимо ўзига-ўзи хўжайин бўлиб тура олсин. Токи, унда ҳар доим энг кучли, энг ривожланган қурол мавжуд бўлсин. Токи, очиқ кўриниб турган душманни ҳам, эҳтимол тутилган душманни ҳам қўрқитишга етадиган қурол ўзидан чиқиб турсин. Аллоҳ Субҳонаҳу Таоло айтади:


وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَّا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمُ اللَّهُ يَعْلَمُهُمْ 
– „(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан сизлар Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган - Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар“.         [8:60]

Ана шунда давлат ўзига-ўзи хўжайин бўлади. Ўзига керакли қуролни ўзи ишлаб чиқаради ва уни ривожлантиради. Қурол ишлаб чиқариш соҳасидаги тараққиётдан орқада қолмасдан, доимо энг ривожланган қуролларга молик бўлиб туради. Шунда очиқдан-очиқ душманлик қилаётган ёки душманлик қилишининг эҳтимоли бўлган ёвларни қўрқита олади. Шунинг учун ҳам давлат қуролни бошқалардан сотиб олмасдан, ўзи қурол саноатини йўлга қўйиши лозим. Негаки, қуролни бошқа давлатлардан сотиб олиш қурол борасида, уруш, жанг борасида ўша давлатларнинг ўз хукмини ўтказишига олиб келади.

 

101-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168