Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

5. Вилоятлар мажлисларидан Уммат мажлисига аъзо бўлиб сайланаётган кишининг ўрнини ўз вилояти мажлиси сайловида кўп овоз олган-у, ютиб чиқолмаган киши эгаллайди. Агар кўпчиликнинг овози тенг бўлса, ораларида қуръа ташланади.
6. Аҳли зиммалар ҳам ўз вакилларини вилоятлар мажлисларидан сайлайдилар. Ўша вакиллар эса ўз вакилларини Уммат мажлисига сайлайдилар. Вилоятлар мажлислари сайловлари билан Уммат мажлиси сайлови бир пайтда олиб борилади.


Шунга биноан, мазкур ишларни эътиборга олган ҳолда вилоятлар мажлислари сайловлари, шунингдек, Уммат мажлиси сайлови ўтказилиши кўрсатилган қонун тайёрланди. Аллоҳ изни ила қулай пайтда у муҳокама қилиниб, табанний қилинади.


Уммат мажлисига аъзо бўлиш

Фуқаролиги бор ҳар бир мусулмон - эркак ё аёл бўлишидан қатъий назар - балоғатга етган, оқил бўлса, Уммат мажлисига аъзо бўлиш ҳуқуқига ҳам, Уммат мажлисини сайлаш ҳуқуқига ҳам эгадир. Сабаби Уммат мажлиси бошқарув қабилидан ҳам эмас, аёлнинг ҳоким бўлишини тақиқлаган ҳадиси шариф сирасига ҳам кирмайди. Балки у шўро ва муҳосаба жумласидан бўлиб, эркак қандай ҳуқуққа эга бўлса, аёл ҳам шундай ҳуқуққа эга. Чунки Пайғамбар с.а.в.нинг ҳузурларига пайғамбарликнинг ўн учинчи йили (яъни, ҳижрат қилган йиллари) етмиш эркак ва икки аёлдан иборат мусулмонлар келиб, ҳаммалари иккинчи Ақаба байъати билан байъат бердилар. Бу - уруш, жанг байъати ва сиёсий байъат эди. Улар байъат бериб бўлишгач, уларнинг ҳаммаларига қарата:


«أَخْرِجُوا إِلَيَّ مِنْكُمْ اِثْنَيْ عَشَرَ نَقِيباً يَكُونُونَ عَلَى قَوْمِهِمْ» 
«Менга орангиздан ўн иккита нақибни чиқариб беринглар. Улар қавмларини назорат қиладилар», дедилар. Бу узун ҳадисни Аҳмад Каъб ибн Молик орқали чиқарган. Бу эса Сарвари коинотнинг ҳамманинг ичидан сайлаб олиш тўғрисида ҳаммага бўлган буйруқлари бўлиб, эркакларни хосламадилар. Аёлларни на сайловчилар орасидан ва на сайланувчилар орасидан истисно қилдилар. Қайдловчи (чекловчи) далил ворид бўлмаган экан, мутлақ мутлақлигича қолаверганидек, умум ҳам хословчи далил келмаган экан, умумлигича қолаверади. Бу ерда гап умум ва мутлақ келган бўлиб, ҳеч қандай хословчи ва қайдловчи далил келмаган. Демак, Пайғамбар с.а.в. икки аёлга ҳам нақиб сайлашга буюрганлари ва у иккаласига мусулмонлар тарафидан нақиба бўлиб сайланиш ҳуқуқини берганларига далолат қилади.

 

147-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168