Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бешинчи: Жиҳод амири - 
Ҳарбий идора (қўшин)


Ҳарбий идора давлат жиҳозларидан биридир. Унинг бошлиғи жиҳод мудири эмас, жиҳод амири, дейилади. Негаки, Расул с.а.в. қўшин қўмондонларини амирлар, деб номлаганлар. Ибн Саъд ривоятида Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар: 


«أَمِيرُ النَّاسِ زَيْدُ ابْنُ حَارِثَةَ, فَإِنْ قُتِلَ فَجَعْفَرُ بْنُ أَبِي طَالِبٍ, فَإِنْ قُتِلَ فَعَبْدُ اللَّهِ بْنُ رَوَاحَةَ, فَإِنْ قُتِلَ فَلْيَرْتَضِ الْمُسْلِمُونَ بَيْنَهُمْ رَجُلاً فَيَجْعَلُوهُ عَلَيْهِمْ» 
«Одамларнинг амири Зайд ибн Ҳорисадир. Агар у ўлдирилса, Жаҳфар ибн Абу Толибдир. У ҳам ўлдирилса, Абдуллоҳ ибн Равоҳадир. У ҳам ўлдирилса, мусулмонлар ўзаро келишиб, ўзларига бир кишини амир қилиб олсинлар». Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: «Расул с.а.в. Муъта ғазотида Зайд ибн Ҳорисани амир қилиб тайинладилар...». Бухорий Салама ибн Акваъ ҳадисидан ривоят қилади: «Зайд билан бирга ғазот қилдим. Пайғамбаримиз уни бизга амир қилиб тайинладилар». Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қиладилар:


«بَعَثَ النَّبِيُّ بَعْثًا, وَأَمَّرَ عَلَيْهِمْ أُسَامَةَ بْنَ زَيْدٍ, فَطَعَنَ بَعْضُ النَّاسِ فِي إِمَارَتِهِ, فَقَالَ النَّبِيُّ أَنْ تَطْعُنُوا فِي إِمَارَتِهِ فَقَدْ كُنْتُمْ تَطْعُنُونَ فِي إِمَارَةِ أَبِيهِ مِنْ قَبْلُ, وَايْمُ اللَّهِ إِنْ كَانَ لَخَلِيقًا لِلْإِمَارَةِ...» 
«Набий с.а.в. бир марта одамларни юбораётиб, уларга Усома ибн Зайдни амир қилиб тайинладилар. Айрим одамлар унинг амир бўлишини танқид қилишди. Шунда Пайғамбар с.а.в. ҳозир унинг амирлигини танқид қиляпсизлар, бир вақтлар отасининг амир бўлганини ҳам танқид қилган эдингизлар. Аллоҳга қасамки, у амирликка лойиқ одам бўлганди, дедилар...». Саҳобалар Муъта қўшинини амирлар қўшини, деб номлардилар. Муслим Бурайдадан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. бирор қўшинга ёки сарийяга амир тайинлаган пайтларида унга кўрсатмалар берардилар...».


Ҳарбий идора қуролли кучларга алоқадор ҳамма ишларни бошқаради. Қўшин, тайёргарликлар, қурол-аслаҳалар, жанг анжомлари, ҳарбий факулpтетлар, ҳарбий миссиялар, шунингдек, Исломий сақофат, умумий ҳарбий таълим, жангга доир билимлар каби ишлар шу идорага қарашлидир. Уруш ҳолатидаги кофирлардан кўз-қулоқ бўлиб туриш, разведкачилар юбориш ҳам ҳарбий идора ваколатига киради. Бунинг учун ҳарбий идорага қарашли яна бир идора ташкил қилинади. Шундай қилишга Пайғамбар с.а.в.нинг сийратларида далиллар кўп.

 

82-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168