Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Пайғамбарлик илоҳий мансаб бўлиб, Аллоҳ уни Ўзи хоҳлаган кишисига беради. Пайғамбарликда пайғамбар ёки расул ваҳий воситасида шариатни Аллоҳдан олади. Айни вақтда Халифалик башарий мансаб бўлиб, мусулмонлар ўзлари ҳоҳлаган кишига байъат қиладилар ва мусулмонлар ичидан ҳоҳлаган кишиларини халифа қиладилар. Саййидимиз Муҳаммад с.а.в. ҳам ҳоким бўлиб, ўзлари олиб келган шариатни татбиқ қилар эдилар. У зот пайғамбарлик билан расуллик вазифасини бажарар ва шу вақтнинг ўзида Ислом аҳкомларини барпо қилишда мусулмонларга бошлиқлик мансабини ҳам эгаллаган эдилар. Шу боис, Аллоҳ у зотга шундай деди:


وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ 
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг...“.        [5:49]
Яна айтди:


إِنَّا أَنزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَا أَرَاكَ اللَّهُ 
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), албатта Биз сизга Ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар орасида Аллоҳ сизга кўрсатган (ҳукм) билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик“. [4:105]
Яна айтди:


يَاأَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ 
– „Эй Пайғамбар (алайҳис-салом), сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг!“                                                                     [5:67]
Яна айтди:


وَأُوحِيَ إِلَيَّ هَذَا الْقُرْآنُ لِأُنذِرَكُمْ بِهِ وَمَنْ بَلَغَ   
– „Сизларни ва Қуръон етиб борган (барча) кишиларни (охират азобидан) огоҳлантиришим учун менга - мана шу Қуръон ваҳий қилинди“.                    [6:19]
Яна айтди:


يَاأَيُّهَا الْمُدَّثِّرُ 
قُمْ فَأَنذِرْ 
– „Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг!“                                                             [74:1,2]
Демак, Расулуллоҳ с.а.в. икки мансабни: пайғамбарлик ва расуллик мансабини ҳамда бу дунёда ўзларига ваҳий қилинган Аллоҳнинг шариатини барпо қилиш учун мусулмонларга бошлиқлик мансабини эгаллаган эдилар.
 

 

45-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168