| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
»خِيَارُ أَئِمَّتِكُمْ الَّذِينَ تُحِبُّونَهُمْ وَيُحِبُّونَكُمْ, وَتُصَلُّونَ عَلَيْهِمْ وَيُصَلُّونَ عَلَيْكُمْ «
«Имомларингизнинг энг яхшилари шундай кишиларки, сизлар уларни яхши кўрасизлар, улар ҳам сизларни яхши кўрадилар, сизлар уларга яхшилик тилаб дуо қиласизлар, улар ҳам сизларга дуо қиладилар». (Муслим ривояти). Ушбу ҳадисларда Исломда шариат аҳкомларини барпо қиладиган ҳокимнинг лақаби халифа ё имом деб зикр қилинди.
Амирул мўминин деган лақабга келсак, «Мустадрак» китобида ибн Шиҳоб Зуҳрий Ҳокимдан ривоят қилган, Заҳабий саҳиҳ деган, Табароний чиқарган, ровийларини Ҳайсамий саҳиҳ кишилар деган ҳадисда айтилишича: «Ибн Шиҳобнинг ривоят қилишича, Умар ибн Абдул-Азиз Абу Бакр ибн Сулаймон ибн Ҳасмдан сўради. Абу Бакр р.а. замонида мактублар Расулуллоҳ с.а.в.нинг халифасидан, деб ёзилар эди. Умар р.а. халифалигининг аввалида Абу Бакрнинг халифасидан, деб ёзар эди. Илк бор мактубни амирул мўмининдан, деб ёзган одам ким? - деб сўради. Абу Бакр ибн Сулаймон шундай деди: Энг биринчи ҳижрат қилган аёл Шифонинг менга айтишича, Умар ибн Хаттоб Ироқдаги вакилига менга иккита пухта кишини жўнатсанг, улардан Ироқ ва унинг аҳолиси ҳақида сўрардим, деб мактуб жўнатди. Шунда Ироқ волийси Лабид ибн Рабийа билан Адий ибн Ҳотамни жўнатди. Икковлари Мадинага етиб келишиб, туяларини масжид ҳовлисига чўктиришди. Кейин масжидга киришиб, Амр ибн Осга дуч келишди. Унга: «Амирул мўминин олдиларига киришимизга рухсат сўраб беринг, эй Амр», дейишди. Шунда Амр: «Аллоҳга қасамки, сизлар унинг исмини жуда тўғри айтдингиз. Ҳақиқатда, у амир, биз эса мўминлармиз», деб, ўрнидан турди ва мўминлар амири Умарнинг олдига кириб: «Ассалому алайкум, эй амирул мўминин», деди. Шунда Умар: «Бу исмни қаердан олдинг, эй Амр?» - деди. Амр жавоб берди: «Лабид ибн Рабийа билан Адий ибн Ҳотам келишди ва туяларини масжид ҳовлисига боғлашиб, менинг олдимга киришди ва менга: Эй Амр, амирул мўмининнинг олдига киришимизга рухсат сўраб беринг, дейишди. Аллоҳга қасамки, улар исмингизни тўғри айтишди, биз мўминлармиз, сиз бизнинг амиримизсиз». Ибн Шиҳоб айтади: Ўша кундан бошлаб мактуб ана шундай бошланадиган бўлди. Шифо Абу Бакр ибн Сулаймоннинг бувиси эди». Буни шу лафз билан Ҳоким ривоят қилди. Умар р.а.дан кейин халифаларни шундай деб аташ саҳобалар замонида ҳам, саҳобалардан кейин ҳам давом этди.
16-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|