Биринчи: Қўшин «أَمِيرُ النَّاسِ زَيْدُ ابْنُ حَارِثَةَ, فَإِنْ قُتِلَ فَجَعْفَرُ بْنُ أَبِي طَالِبٍ, فَإِنْ قُتِلَ فَعَبْدُ اللَّهِ بْنُ رَوَاحَةَ, فَإِنْ قُتِلَ فَلْيَرْتَضِ الْمُسْلِمُونَ بَيْنَهُمْ رَجُلاً فَيَجْعَلُوهُ عَلَيْهِمْ» «Одамларнинг амири Зайд ибн Ҳорисадир. Агар у ўлдирилса, Жаҳфар ибн Абу Толибдир. У ҳам ўлдирилса, Абдуллоҳ ибн Равоҳадир. У ҳам ўлдирилса, мусулмонлар ўзаро келишиб, ўзларига бир кишини амир қилиб олсинлар». Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. Муъта ғазотида Зайд ибн Ҳорисани амир қилиб тайинладилар...». Бухорий Салама ибн Акваъ ҳадисидан ривоят қилади: «Зайд билан бирга ғазот қилдим. У бизга амирлик қиларди». Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қиладилар:
«Набий с.а.в. бир марта одамларни юбораётиб, уларга Усома ибн Зайдни амир қилиб тайинладилар. Айрим одамлар унинг амир бўлишини танқид қилишди. Шунда Пайғамбар с.а.в. ҳозир унинг амирлигини танқид қиляпсизлар, бир вақтлар отасининг амир бўлганини ҳам танқид қилган эдингизлар. Аллоҳга қасамки, у амирликка лойиқ одам бўлганди, дедилар...». Саҳобалар Муъта қўшинини амирлар қўшини, деб атар эдилар. Муслим Бурайдадан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. бирор қўшинга ёки сарийя (отряд)га амир тайинлаган пайтларида унга кўрсатмалар берардилар...».
76-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|