Яъни вилоятлар мажлислари, шунингдек, Уммат мажлиси ҳам - вилоятлардаги барча мусулмонлардан вакил бўлгани учун - волийлар ва омиллардан норозиликларини билдиришлари мумкин. Халифа эса, агар шикоят вилоят мажлисининг аксарияти ёки Уммат мажлисининг аксарияти томонидан бўлган бўлса, дарҳол уларни бўшатиши вожиб бўлади. Бу иккаласи ўзаро қарама-қарши бўлиб қолса, биринчи ўринда вилоят мажлисининг раъйи қабул қилинади. Чунки у волийнинг ҳолатларини Уммат мажлисидан кўра яхшироқ билади.
Биринчисига келсак, кимки Хулафои рошидинларнинг қандай сайланганини кузатган бўлса, номзодларни чеклаш бевосита мусулмонларнинг намояндалари томонидан ёки халифадан номзодни улардан ноиб сифатида белгилаб беришни талаб қилишлари орқали амалга ошгани маълум бўлади. Абу Бакр р.а.нинг сўнгги даврларида уч ойча ўзидан кейинги халифа ҳақида маслаҳат сўраб, муҳокама қилди. Бу ҳақда асҳоблар у киши билан тортишганларидан кейин, у киши томонидан Умар кўрсатилганини маъқулладилар, яъни номзод бир кишига чекланди. Умарга суиқасд қилиниб, ханжар санчилгандан кейин чеклов янада аниқ ва тиниқ бўлди. Чунки Умар р.а.дан номзодни кўрсатиб беришни талаб қилгандилар, у киши уни олти кишига чеклаб қўйди ва бошқани бу номзодлар сафига киритишни тақиқлаб, бунда қаттиқ турди. Бу эса маълум ва машҳурдир.
159-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|