Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Мусулмон аскарлар гарчи жиҳодлари учун ҳақ олсалар-да, Аллоҳнинг савобига ҳам мушарраф бўладилар. Негаки, юқоридаги Бухорийнинг ҳадисида ибодат ҳисобланадиган иш, яъни Аллоҳнинг Китобини ўргатиш учун ҳам ҳақ олиш жоизлиги айтилган. Ҳолбуки, бу иш учун мударриснинг ниятига қараб, унга Аллоҳ ажр-савоб беради.


Ислом лашкари бир неча қўшинлардан ташкил топган ягона армия бўлади. Ҳар бир қўшин рақам, вилоят ёки амола билан номланади. Масалан, биринчи қўшин, учинчи қўшин, Шом қўшини, Миср қўшини, Санъо қўшини каби.


Ислом лашкари махсус лагерларга жойлаштирилади. Ҳар бир лагерга бир ёки бир неча қўшин ва ё қўшиннинг бир қисми жойлашади. Бироқ бу лагерлар турли вилоятларда бўлиши вожиб. Айрим қўшинлар ҳарбий базаларга жойлашадилар. Доимий кўчиб турадиган кўчма лагерлардаги қўшинлар зарба берувчи кучлар ҳисобланадилар. Ҳар бир лагер ўз номи билан аталади. Масалан, Ҳиббонийя лагери каби. Ҳар бир лагернинг ўз байроғи бўлади.


Бундай тартиботнинг мубоҳ жиҳати ҳам бор, «Вожиб нима билан амалга ошса, ўша нарса ҳам вожибдир», деган қоидага асосланган жиҳати ҳам бор. Масалан, қўшинларнинг вилоятлар ёки рақамлар билан номланиши мубоҳлик жиҳати бўлса, чегаралардаги тартиботлар, лагерларни стратегик жойларга қуриш каби ишлар мазкур қоидага асосланган жиҳатларидир. Ва ҳоказо...


Умар ибн Хаттоб қўшин лагерларини вилоятларга бўлган. Фаластинга бир қўшинни, Мавсилга яна бир қўшинни жойлаштирган. Давлат марказида ҳам бир қўшин жойлаштирган. Ўзининг олдида ҳам қўриқчи мақомидаги биринчи ишорадаёқ жангга отланадиган бир қўшин турган.


Қўшиннинг қўмондони халифадир

Қўшиннинг бош қўмондони халифадир. Бош штаб бошлиғини ҳам, ҳар бир бригадага амирни ҳам, ҳар бир дивизияга қўмондонни ҳам у тайинлайди. Қўшиндаги бошқа мансабларга эса амирлар ва қўмондонлар одам тайинлайдилар. Штабга ҳарбий билими бор одамлар олинади. Уларни бош штаб бошлиғи тайин қилади.

 

87-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168