Давлатнинг қолган жиҳозлари, муассасалари ва идораларининг устига фақат роя қадалади. Чунки ливо қўшин қўмондони қароргоҳи белгиси сифатида унга хосдир. 4. Ливо найзанинг бир тарафига боғланиб, унга ўраб қўйилади ва қўшинларнинг сонига қараб қўшин қўмондонига берилади. Масалан, биринчи, иккинчи, учинчи... қўшин қўмондонига ёки Шом, Ироқ, Фаластин... қўшини қўмондонига ёки Ҳалаб, Ҳимс, Байрут... қўшини қўмондонига ва ҳоказо қўшинларнинг номланишига қараб берилади. Аслида у найзанинг бир тарафига боғланиб, ҳожат бўлмаса ёйилмаслиги керак. Масалан, Хилофат биносининг устига - бу бино аҳамиятга моликлиги учун ўрнатиб, ёйиб қўйилади. Шунингдек, тинчлик ҳолатида қўшинлар қўмондонлиги қароргоҳларининг устига (осиб) ёйиб қўйишдан мақсад Умматнинг ўз қўшинлари байроқлари буюклигини кўриб туришидир. Лекин бу эҳтиёж хавфсизлик жиҳати билан қарама-қарши бўлиб қолса, масалан, душман аскар қўмондонлиги қароргоҳлиридан воқиф бўлишидан хавф қилинса, ливо аслига қайтарилади, яъни ёйиб қўйилмасдан, ўралган ҳолда қолдирилади. Роя эса ҳозирги пайтдаги байроқлар каби шамол ҳилпиратиб туриши учун ёйиб қўйилади. Шунинг учун у давлат идораларининг устига ўрнатиб қўйилади.
Роялар қўшин дивизияларига, полкларига, отрядларига, қисмларига ва бошқа ташкилотларга тарқатиб чиқилади. Ҳар бир дивизия ёки полкни (идорий жиҳатдан) ажратиб турадиган махсус рояси бўлиши мумкин. Иккинчидан: Давлат идоралари, муассасалари ва хавфсизлик идораларига нисбатан оладиган бўлсак, уларнинг ҳаммасининг устига фақат роя ўрнатилади. Халифа қўшин қўмондони, деган эътиборда Хилофат биносининг устига ливо қадалади. Хилофат биноси давлат муассасаларининг боши ҳисоблангани учун унинг устига (идорий жиҳатдан) ливо билан бирга роя ҳам қадалса жоиз. Хусусий муассасалар ва оддий одамлар ҳам айниқса ийд, ғалаба ва шу каби байрамларда роя кўтариб юришлари, муассасалари ва уйларининг тепасига қадаб қўйишлари мумкин.
166-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|