Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Ўнинчи: Идорий жиҳоз
(одамлар манфаатлари)
Давлат ишларини ва одамлар манфаатларини бошқариш шу соҳа билан шуғулланувчи бошқармалар, бўлимлар ва идораларнинг ишидир. Ҳар бир бошқарма, ҳар бир идора, ҳар бир бўлимга уларни бошқарадиган ва улар ҳақида бевосита масpул бўладиган мудир тайинланади, улар шу бошқарма, бўлим ва идора ишларига иш жиҳатидан бош бошқарма, юқори бўлим ва юқори идора олдида, бўйсуниш жиҳатидан эса волий ва омил олдида масъулдирлар.
Расул с.а.в. одамларнинг манфаатларига доир ишларни бошқариш учун котиблар тайинлардилар. Пайғамбар с.а.в. Мадинада одамларнинг манфаатларини ҳимоялаш, ишларини бошқариш, муаммоларини ҳал этиш, эҳтиёжларини қондириш каби ишлар билан шуғулланардилар. Бундай идорий ишлар уларнинг муаммоларсиз, чигалликларсиз ҳаёт кечиришларига имконият яратиб берарди.
Масалан, таълим соҳасида Пайғамбар с.а.в. кофир асирларнинг фидясини (асир озод бўлиш учун тўлайдиган тўловни) ўнта мусулмон фарзандига таълим бериш билан белгиладилар. Аслида фидя ўлжа, яъни мусулмонларнинг мулки ҳисобланади. Демак, таълим мусулмонлар манфаатларининг бир бўлаги, деб эътибор қилинган.
Табобат хусусида тўхталадиган бўлсак, Пайғамбар с.а.в.га бир табибни ҳадя қилишган. Пайғамбар с.а.в. эса уни ҳамма мусулмонларга қарашли қилиб қўйганлар. Пайғамбар с.а.в.нинг ўзларига келган ҳадяни олмасдан, ҳамма мусулмонларга бериб юборишлари табобат мусулмонлар манфаатларининг бир бўлаги эканлигига далолатдир.
Иш борасида эса Пайғамбар с.а.в. бир кишини тиланчилик қилиш ўрнига болта билан арқон сотиб олиб, ўтин қилиб сот ва шу йўл билан тирикчилик ўтказ, деб кўрсатма берганлар. Бу нарса иш билан таъминлаш ҳам мусулмонлар манфаатларидан бири эканини кўрсатади. Аҳмад ва Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган ҳадисда шундай дейилган:
122-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|