Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ўн учинчи: Уммат мажлиси
(шўро ва муҳосаба)


Бу мажлис раъй билдириш борасида мусулмонлар вакили ҳисобланган шахслардан таркиб топади. Халифа ишлар хусусида маслаҳат қилиш учун уларга мурожаат қилади ва улар ҳокимларни муҳосаба қилишда Умматдан ноиб бўлади. Бунга далил Пайғамбар с.а.в. ўз қавмларининг вакили бўлган муҳожир ва ансорлардан иборат шахслар билан маслаҳатлашганлари ва асҳобларидан бир қанча кишиларни шўро учун ажратганларидир. Раъй олишда бошқалардан кўра кўпроқ уларга мурожаат қилардилар. Улар: Абу Бакр, Умар, Ҳамза, Али, Салмон Форсий, Ҳузайфа... эдилар.

Яна бир далил Абу Бакр р.а.нинг бирор иш юз бергудек бўлса, фикр олишда мурожаат қилиш учун муҳожир ва ансорлардан иборат бир неча кишини ажратганидир. Абу Бакр р.а.нинг даврида шўро аҳли олимлар ва фатво эгалари эдилар. Ибн Саъд Қосимдан чиқариб, ривоят қилади: «Абу Бакр Сиддиқ бирор иш юз бергудек бўлса, раъй аҳли ва фиқҳ аҳли билан кенгаш қилмоқчи бўлса муҳожир ва ансорлардан Умар, Усмон, Али, Абдурраҳмон ибн Авф, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб ва Зайд ибн Собитларни чақирарди». Абу Бакрнинг халифалик даврида мана шулар фатво берардилар. Одамлар тарафидан сўралган фатволар фақат шуларга юбориларди. Хуллас, Абу Бакр шу йўсинда давом этди. Кейин Умар раҳбар бўлди. У киши ҳам кенгашга ўша гуруҳни чорларди. Шундай қилиб, мусулмонларни ҳокимларини муҳосаба қилишга чорловчи далиллар кўп келган. Мусулмонлар Хулафои рошидинлар даврида ҳам шундай йўл тутганлар. Қолаверса, Уммат шўрода ноиб бўлгани каби муҳосабада ҳам ноиб бўлиш ҳуқуқига эга. Буларнинг барчаси ҳокимларни муҳосаба қилишда ҳам, Қуръону суннат билан собит бўлган шўро борасида ҳам Умматдан ноиб булувчи махсус кенгаш ташкил қилинишининг мубоҳлигига далолат қилади. У муҳосаба ва шўрода Умматдан ноиб бўлгани учун Уммат мажлиси деб аталади.


Бу мажлисга ҳокимларнинг зулмидан ёки Ислом ёмон татбиқ этилаётганидан ёки хизматлар тўлиқ таъминлаб берилмаётганидан шикоят қилиш учун мусулмон бўлмаган фуқаролар ҳам аъзо бўлиши жоиз.

 

141-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168