деб мусулмонларнинг туйғуларини қитиқлашаётганини кўрасиз. Гўёки демократиядаги асосий иш ҳокимни сайлаш қилиб кўрсатишади. Чунки мусулмонлар юртлари - улар подшолик ёки республика деб номланаётган режимлар бўладими, фарқи йўқ - зўравонлик, зулм, оғизларни ёпиш ва диктатурага мубтало бўлган. Шунинг учун биз айтамизки, бундай балоларга мубтало бўлган мусулмон юртларда кофирлар «демократия ҳоким сайлаш йўли», деб унинг «бозорини чаққон» қилишлари осон бўлиб қолди ва кофирлар ундаги асосий нарсани, яъни қонун чиқариш, ҳалол-ҳаром қилишни Аллоҳга эмас, инсонга бериш эканлигини ўраб беркитишди. Ҳатто баъзи исломчилар, балки баъзи шайхлар ҳам яхши ният биланми, ёмон ният биланми, бу алдовга лаққа тушишди. Агар улардан демократия ҳақида сўрасангиз, уни ҳокимни сайлаш деган эътибор билан жоиз дейишади. Улардан ёмон ниятлилари эса демократлар демократияга берган ҳақиқий маънодан узоқлашиб, уни ўраб беркитадилар. Демократиянинг ҳақиқий маъноси эса ҳукмронликни халққа бериш бўлиб, халқ кўпчиликнинг раъйи билан хоҳлагандек қонун чиқариб, нарсаларни ҳалол-ҳаром қилиб, уларни чиройли ва хунук дейди. Шунингдек, шахс ўз ишларида эркин бўлиб, хоҳлаган ишини қилади, демократия ва эркинликлар деган ном остида ароқ ҳам ичаверади, зино ҳам қилаверади, муртад ҳам бўлаверади ва муқаддас нарсаларни ҳам сўкаверади. Демократиянинг мазмунию воқеси ва ҳақиқати - мана шу. Шундай экан, Исломга иймон келтирган мусулмон демократия жоиз ёки демократия Исломдан дейишга қандай журъат қилади?!
12-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|