Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ички хавфсизлик идораси ҳукман муҳориб кофирларнинг раҳбарлари билан ёки уларнинг юртимиздаги вакиллари билан мулоқотда бўлган фуқароларни кузатиб, уларга нисбатан ҳам жосуслик ишларини олиб боради. Айни пайтда ҳарбий идора худди шу ишни ўз юртларида ҳукман муҳориб кофирларнинг раҳбарлари ёки уларнинг вакиллари билан мулоқотда бўлган фуқароларга нисбатан қилади. Бироқ бундай қилишнинг икки шарти бор:
Биринчидан, ҳарбий идора ва ички хавфсизлик идораси ўша фуқароларни кузатиб, ҳукман муҳориб кофирларнинг раҳбарларини бу фуқароларнинг улар билан мулоқотда бўлиб туришлари ғайриоддий ва эътиборни тортадиган иш эканидан огоҳлантириб қўйишлари.
Иккинчидан, мазкур ҳар икки идора назоратчи қозига мурожаат қилиши ва қози бу мулоқот Ислом ва мусулмонларга зарар келтириши мумкин, деб хулоса чиқариши.


Мана шу икки шарт бажарилганидан кейин ички хавфсизлик идораси ҳукман муҳориб кофирларнинг раҳбарлари билан ёки уларнинг юртимиздаги вакиллари билан мулоқотда бўлган фуқароларни кузатиб, уларга нисбатан жосуслик ишларини олиб бориши, айни пайтда ҳарбий идора худди шу ишни ўз юртларида ҳукман муҳориб кофирларнинг раҳбарлари ёки уларнинг вакиллари билан мулоқотда бўлган фуқароларга нисбатан қилиши мумкин бўлади. Бунга далил қуйидагилардир:
1. Мусулмонларга нисбатан жосуслик қилиш


وَلاَ تَجَسَّسُوا 
– „... жосуслик қилиб юрманглар...“,                                   [49:12]
ояти билан ҳаром. Бу оятда жосусликдан қайтариш умумий маънода келган. Модомики, уни хослайдиган далил йўқ экан, у умумийлигича қолаверади. Буни Аҳмад ва Абу Довуд ўз санади билан Миқдод ва Абу Умомадан ривоят қилган ҳадис ҳам таъкидлайди. Ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«إِنَّ الْأَمِيرَ إِذَا ابْتَغَى الرَّيْبَةَ مِنَ النَّاسِ أَفْسَدَهُمْ» 
«Агар амир одамлардан шубҳа қидирса, уларни бузади». Шунинг учун мусулмонга нисбатан жосуслик қилиш ҳаром. Бу ҳукм давлат фуқароси бўлган аҳли зиммага ҳам тааллуқлидир. Демак, мусулмон бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, фуқарога нисбатан жосуслик қилиш ҳаром.

 

96-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168