Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Байъат берувчи қачонки халифага байъат бердими, бас, бу байъат, байъат берган одамнинг елкасидаги омонатга айланиб қолади, унинг байъатдан қайтиши ҳаром бўлади. Бу байъат халифаликка инъиқод байъати, деган эътиборда то уни бергунига қадар байъат берувчининг ҳуқуқидир. Агар ундан қайтишни истаса ҳам қайтиши мумкин бўлмайди. Бухорийнинг Жобир ибн Абдуллоҳ р.а.дан шундай ривояти бор: Бир бадавий араб Расулуллоҳ с.а.в.га Исломга амал қилиш борасида байъат берди. Кейин у енгил безгак касалига учраб қолиб: «Байъатимни қайтариб беринг», деди. Расулуллоҳ кўнмадилар. Кейин яна келиб: «Байъатимни қайтариб беринг», деди. Расулуллоҳ кўнмадилар. У қайтиб кетди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:
اَلْمَدِينَةُ كَالْكِيرِ تَنْفِى خَبَثَهَا، وَيَنْصَعُ طِيْبُهَا
«Мадина темирчининг босқонига ўхшайди-ки, у ифлос нарсаларни кетказади, покизалари эса қолади». Нофеъ айтди, Абдуллоҳ ибн Умар шундай деди. Расулуллоҳ с.а.в.нинг шундай деганларини эшитганман:
مَنْ خَلَعَ يَدًا مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ
«Ким итоат қилишдан қўлини тортса, Қиёмат кунида Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади». (Муслим ривояти). Халифага берилган байъатни бузиш Аллоҳга итоат қилишдан қўлни тортишдир. Бироқ, бу қачон байъат берувчи халифага инъиқод байъатини ёки инъиқод байъати тўғри берилган халифага итоат байъатини берган бўлса, шундай бўлади. Аммо бир халифага бошланишда биринчи байъат қилган бўлса-ю, кейин бу байъат тамомига етмаган бўлса, байъат берувчи мусулмонлар томонидан халифага инъиқод байъати қилиниб бўлгани йўқ деган эътиборда, айни байъатидан халос бўлиш ҳуқуқига эга. Чунки ҳадисдаги тақиқ тўла халифа бўлиб сайланмаган кишига берилган байъатдан қайтишга эмас, балки халифага байъат беришдан қайтишга тааллуқлидир.
Халифалик битта бўлиши
Барча мусулмонлар битта давлатда бўлишлари ва уларнинг халифаси фақат битта бўлиши лозим. Оламдаги мусулмонлар учун ягона давлатдан бошқа давлат ва ягона халифадан бошқа халифа бўлиши шаръан ҳаром.
33-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|