Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
… فُوا بِبَيْعَةِ الْأَوَّلِ فَالْأَوَّلِ
«... биринчисининг, биринчисининг байъатига вафо қилинглар». Расулуллоҳ с.а.в. яна шундай дедилар:
مَنْ بَايَعَ إِمَامًا فَأَعْطَاهُ صَفْقَةَ يَدِهِ، وَثَمَرَةَ قَلْبِهِ، فَلْيُطِعْهُ إِنِ اسْتَطَاعَ، فَإِنْ جَاءَ آخَرُ يُنَازِعُهُ فَاضْرِبُوا عُنُقَ الْآخَرِ
«Ким имомга байъат қилиб, унга қўлини ва қалб қўрини берса, қодир бўлганича унга итоат қилсин. Агар бошқаси келиб ундан халифаликни талашса, кейингисини бўйнига уринглар».
Байъат бериш кайфияти
Биз юқорида байъат беришнинг далилларини ва байъат Исломда халифа сайлашнинг ягона тариқати эканлигини баён қилдик. Энди байъат қандай бўлишига келсак, у қўл бериб кўришиш билан бўлади. Гоҳида хат орқали ҳам бўлади. Абдуллоҳ ибн Динор шундай деган: Мен Абдуллоҳ ибн Умарни одамлар Абдулмаликка байъат беришга тўпланишганда кўргандим. У шундай мактуб ёзган эди: «Мен Аллоҳнинг қули амирул мўминин Абдулмаликка Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатига асосан қодир бўлганимча қулоқ солиб итоат қилишга қарор қиламан». Байъат бошқа бирор восита билан бўлиши ҳам дуруст бўлаверади.
Бироқ, байъатни болиғ инсон бериши шарт қилинади, ёш болалар томонидан байъат берилиши дуруст эмас. Дарҳақиқат, юқорида Абу Уқайлнинг ҳикоя қилишича, у бобосидан, бобоси эса Абдуллоҳ ибн Ҳишомдан ривоят қилади: У Пайғамбар с.а.в.ни кўришга муяссар бўлган экан. Онаси Зайнаб бинти Ҳамид уни Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларига олиб бориб, унга байъат қилинг, ё Расулуллоҳ, деди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.:
هُوَ صَغِيرٌ. فَمَسَحَ رَأْسَهُ وَدَعَا لَهُ
«У ҳали ёш бола, дедилар-да, боланинг бошини силаб, дуо қилдилар». (Бухорий ривояти).
Энди байъатнинг лафзларига келсак, улар муайян лафзларга чекланган эмас. Лекин халифа томонидан Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатига амал қилишни ўз ичига оладиган лафзлар, байъат бераётган киши томонидан қийинчилик ва енгилликда ҳам, хурсандчилик ва хафаликда ҳам итоат қилишни ўз ичига олувчи лафзлар айтилиши албатта зарур. Юқоридаги маълумотларга мувофиқ бу лафзлар шаклини белгиловчи бир қонун ишлаб чиқилади.
32-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|