Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Раъй, уруш ва ҳийла-тадбир сирасига кирувчи бу ҳодисада мутахассис раъйидан ўзга одамлар раъйларининг ҳеч қандай қиймати бўлмади. Чуқур муҳокама ва баҳс зарур бўладиган фан ва фикрга оид ишлар ўша ҳодиса сирасига киради. Таъриф шунга ўхшайди. Чунки бунда ҳам одамлар раъйларига эмас, билимлилар ва ихтисос эгаларига мурожаат қилинади. Негаки бу нарсаларда кўпчилик раъйининг эмас, билим, маҳорат ва ихтисоснинг қиймати бор, холос.
Молия ишлари ҳам шунга ўхшайди. Чунки шариат - йиғиб олинадиган молларнинг турларини ҳам, уларнинг сарфлаш ўринларини ҳам, шунингдек, солиқлар қачон солинишини ҳам белгилаб берган. Шунга биноан, молларни йиғиб олишда ҳам, сарфлашда ҳам одамлар раъйининг эътибори йўқ. Қўшин ҳам шунга ўхшайди. Негаки шариат унинг ишларини тадбир қилишни халифага қолдириб, жиҳод ҳукмларини белгилаб берган. Демак, шариат белгилаб берган ишларда одамлар раъйининг ҳеч қандай эътибори йўқ. Давлатнинг бошқа давлатлар билан бўлган алоқасига нисбатан ҳам иш шундай. Чунки у чуқур муҳокама ва баҳс қилиниши керак бўлган фикр жумласидан бўлиб, жиҳодга алоқаси бор. Кейин эса у раъй, уруш ва ҳийла-тадбир сирасига киради. Шунинг учун кўп ва кам бўлишидан қатъий назар, одамлар раъйининг эътибори йўқ. Шундай бўлса-да, халифа бу ишларни Уммат мажлисига ҳавола қилиб, маслаҳат сўраши, раъйини олиши жоиз. Негаки ҳавола қилиш мубоҳ ишлардандир. Мажлиснинг бу ишлар тўғрисидаги раъйи - Бадрда собит бўлганидек - мажбурий бўлмасдан, қарор қабул қилиш салоҳият эгасида қолади.
Биринчи банддаги (а) билан (б)нинг фарқини изоҳлаб айтамизки:
Деярли алоқалар узилиб қолган бир қишлоқда одамлар манфаатларига хизмат қилиш учун дарёнинг устига кўприк ва шу каби нарсаларни қуришда қишлоқнинг алоқа муаммосини ҳал қилиш учун мажлисдаги кўпчиликнинг раъйини бажариш халифа учун мажбурий бўлади. Лекин кўприк қуриш учун фан нуқтаи назаридан муносиб жойни ва кўприк учун энг муносиб лойиҳани, яъни осма кўприк бўладими ёки дарёнинг ичидаги қозиқларга ўрнаштириладими ва ҳоказоларни белгилашда мажлисдаги кўпчиликнинг раъйи олинмайди, балки билим ва ихтисос эгаларидан маслаҳат сўралади.
153-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|