Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Лекин агар қози Исломий шариат ҳукмлари билан ҳукм чиқармасдан, куфр ҳукмлари билан ҳукм чиқарса ёки Китоб, суннат ва саҳобалар ижмосидаги қатъий ҳужжатга зид ҳукм чиқарса ва ё воқе моҳиятига тўғри келмайдиган ҳукм чиқарса, масалан, бир одамни қасддан қотиллик содир этган, дея унинг устидан қасос ҳукмини чиқариб юборса, ортидан эса ҳақиқий қотил топилиб қолса, шу ва шу каби ҳолатларда қозининг ҳукми бекор қилинади. Зеро, Расул с.а.в.:


«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ» 
«Кимки бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган ишни пайдо қилса, у рад этилур», деганлар. Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Оиша y йўлидан ривоят қилганлар. Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қилади:


«أَنَّ رَجُلًا زَنَى بِامْرَأَةٍ, فَأَمَرَ بِهِ النَّبِيُّ فَجُلِدَ. ثُمَّ أُخْبِرَ أَنَّهُ مُحْصَنٌ فَأَمَرَ بِهِ فَرُجِمَ» 
«Бир киши бир аёл билан зино қилди. Набий с.а.в. буюрдилар ва унга дарра урилди. Кейин унинг уйланганлигининг хабари берилди. Бас, у зот буюрдилар ва у тошбўрон қилинди». Молик ибн Анас ривоят қилади: 


«بَلَغَنِي أَنَّ عُثْمَانَ أُتِيَ بِامْرَأَةٍ وَلَدَتْ مِنْ سِتَّةِ أَشْهُرٍ فَأَمَرَ بِرَجْمِهَا. فَقَالَ لَهُ عَلِيٌّ: مَا عَلَيْهَا رَجْمٌ, لِأَنَّ اللَّهَ تَعَالَى يَقُولُ:  }وَحَمْلُهُ وَفِصَالُهُ ثَلاَثُونَ شَهْرًا  {
  وَيَقُولُ:
}
وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلاَدَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ  {
  فَالْحَمْلُ يَكُونُ سِتَّةَ أَشْهُرٍ, فَلا رَجْمَ عَلَيْهَا. فَأَمَرَ عُثْمَانَ بِرَدِّهَا» 
«Менга етиб келган хабарга кўра, Усмон р.а.нинг олдига олти ойда туғиб қўйган бир аёлни олиб келишди. Усмон уни тошбўрон қилишга буюрди. Шунда унга Али, унга нисбатан тошбўрон қилиш ҳукми чиқарилмайди, негаки Аллоҳ Таоло: «Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир» [46:15] ва«Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу ҳукм) эмизишни бенуқсон қилмоқчи бўлган кишилар учундир»,[2:233] деган, демак, ҳомиладорлик олти ой бўлиши мумкин, шунинг учун у тошбўрон қилинмайди, деди. Бу гапни эшитган Усмон аёлни қайтаришга буюрди». Абдурраззоқ имом Саврийдан хабар бериб, шундай дейди: «Агар қози Аллоҳнинг Китоби ёки Расул с.а.в.нинг суннатлари ва ё саҳобалар ижмосига зид ҳукм чиқарса, кейинги қози унинг ҳукмини рад этади».


Ҳукмларни бекор қилиш салоҳияти мазолим қозисига берилади.

 

112-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168