Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«ذَكَرْتُ شَيْئًا مِنْ تِبْرٍ عِنْدَنَا, فَكَرِهْتُ أَنْ يَحْبِسَنِي, فَأَمَرْتُ بِقِسْمَتِهِ» 
«Уйимиздаги бир бўлак олтин эсимга тушиб кетди, уни ушлаб туришни маҳқул кўрмай, тақсимлаб юборишларини буюриб чиқдим», дедилар».Ё омборларига қўйганлар. Муслим Умардан ривоят қилади: «Унга (қизларига): Расулуллоҳ с.а.в. қаерда? - дегандим: У киши сув турадиган омборхонада, деди. Расулуллоҳ с.а.в.нинг омборхоналарига қарадим, бир соъча келадиган бир ҳовуч арпа, хонанинг бир чеккасида ўшанча қараз (олхўрига ўхшаш мевали дарахтнинг барги ёки Нил акас дарахтининг шарбат қилинадиган меваси), яна афиқ (яхши ошланмаган бир тери, (ал-Қомус ал-Муҳит)) осиб қўйилибди. Шунда кўзларимга ёш келди: 


«ما يُبْكِيكَ يَا ابْنَ الْخَطَّابِ؟» 
«Сизни нима йиғлатди, эй ибн Хаттоб?» - дедилар. Мен: Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, нега йиғламайин, бўйра ёнингизга ботиб кетибдику, бу омборхонангизда эса шу кўриб турган нарсалардан бошқасини кўрмаяпман... дедим».


Хулафои рошидинлар даврида мол сақланадиган жой байтулмол деб атала бошлади. Ибн Саъд «Табақот»да Саҳл ибн Абу Ҳасма ва бошқалардан ривоят қилади: «Санаҳ деган жойда Абу Бакрнинг байтулмоли бор эди. Уни ҳеч ким қўриқламасди. Шунда унга: бирор қўриқчи қўймайсизми? - дейилганда, у қулфи бор, деди. Чунки у киши у ердаги нарсаларни то тугагунча бераверардилар. Мадинага кўчиб ўтгач, уни ҳам уйларига кўчирдилар». Ҳинод «Зуҳд»да яхши санад билан Анасдан ривоят қилади: «Умарнинг олдига бир киши келиб: Эй амирул мўминин, мен жиҳод қилмоқчиман, менга (бирор нарса) беринг, деди. Шунда Умар бир одамга қараб шундай деди: Бу кишини байтулмолга олиб бор, хоҳлаган нарсасини олсин...». Шофиий «Умм»да келтирган ва ибн Ҳажар саҳиҳ деган ривоятда Абдуллоҳ ибн Вадиа шундай дейди: «Абу Ҳузайфанинг мавлоси (озод қилинган қули) Солим бизлардан Яорнинг қизи Салмо деган аёлнинг мавлоси бўлиб, уни жоҳилият даврида назр қилиб озод қилган эди. У «Ямома» урушида вафот этгач, унинг мероси Умар ибн Хаттобнинг олдига олиб келинди. Шунда у Вадиа ибн Хузомни чақириб: «Мана бу - мавлоларингизнинг мероси, бунга сизлар ҳақлисизлар», деганди, у: «Эй амирул мўминин, Аллоҳ бизни ундан беҳожат қилган, уни соҳибамиз назр қилиб озод қилган эди, шу сабабдан унинг бирор нарсасидан фойдаланмоқчи эмасмиз», деди Шунда Умар меросни байтулмолга қўйди». Байҳақий ва Дорамий келтирган ва ибн Ҳазм саҳиҳ, деган ривоятда шундай дейилган:

 

130-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168