Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Муҳтасиб ўзидан ноиблар тайинлаш ҳуқуқига ҳам эга. Бунда ноиблик шартлари топилиши шарт, албатта. Уларни турли тарафларга тақсимлайди ва улар ўзлари тайинланган минтақада муҳтасиблик вазифасини бажариш ҳуқуқига эга бўладилар.
Бу иш муҳтасибга ўзидан ноиб тайинлаш ҳуқуқи берилгани ёки берилмаганига боғлиқ ишдир. Агар унга ўзидан ноиб тайинлаш ҳуқуқи берилмаган бўлса, ўзидан ноиб тайинлаш салоҳиятига эга бўлмайди.


Мазолим қозиси

Мазолим (шикоятлар) қозиси давлат томонидан шу давлат салтанати остида яшаётган фуқаро ёки фуқаро бўлмаган шахсга нисбатан қилинган ноҳақликни бартараф этиш учун тайинланади. Бу ноҳақлик халифа томонидан бўладими ёки бирор ҳоким ё бирор амалдор томонидан бўладими, фарқи йўқ.
Мазолим қозисининг таърифи - мана шу. Бунга асос шуки, Пайғамбар с.а.в. ҳокимнинг фуқаро устидан ҳукм чиқаришда ноҳақ йўлдан боришини мазлима, яъни ноҳақлик, деб белгилаганлар. Анас ривоят қилади: Пайғамбар с.а.в.нинг даврларида нарх кўтарилиб кетиб, саҳобалар, эй Аллоҳнинг Пайғамбари, нарх белгилаб қўйсангиз, яхши бўларди, дейишди. Шунда Пайғамбар с.а.в.: 


«إِنَّ اللَّهَ هُوَ الْخَالِقُ الْقَابِضُ الْبَاسِطُ الرَّازِقُ الْمُسَعِّرُ, وَإِنِّي لَأَرْجُو أَنْ أَلْقَى اللَّهَ وَلاَ يَطْلُبُنِي أَحَدٌ بِمَظْلَمَةٍ ظَلَمْتُهَا إِيَّاهُ فِي دَمٍ وَلاَ مَالٍ» 
«Яратувчи, (ризқни) оз берувчи ҳам, кенг қилиб берувчи ҳам, ризқ берувчи ҳам, нарх белгиловчи ҳам Аллоҳдир, мен Аллоҳга мендан биронта одам хун борасида ҳам, мол борасида ҳам шикоят қилмагани ҳолда йўлиқишни умид қиламан», дедилар. Бу ҳадисни Аҳмад ривоят қилган. Ҳадисда Пайғамбар с.а.в. нарх белгилашни ноҳақлик, деб биляптилар. Чунки шу ишни қилсалар, ўзларининг ҳақлари бўлмаган ишни қилган бўлишларини айтяптилар. Шунингдек, Пайғамбар с.а.в. одамларнинг давлат тартибга соладиган умумий ҳуқуқларига алоқадор масалаларни ҳам мазолим қозиси кўриб чиқадиган масалалар жумласидан қилдилар. Масалан, одамлар манфаати учун давлат томонидан бир тартиб жорий қилинса ва бу тартибни қайсидир шахс ўзига нисбатан ноҳақлик, деб билса, бу иш мазолим қозиси томонидан кўриб чиқилади. Чунки у давлат томонидан жорий қилинган тартибнинг бир фуқарога нисбатан қилган ноҳақлиги ҳисобланади. Масалан, экинни давлат жорий қилган навбат билан суғориш.

 

114-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168