Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«مَا هَذَا التَّمْرُ يَا بِلالُ؟ قَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ, أَخَذَتُهَا لِنَوائِبِكَ. قَالَ: أَفَأَمِنْتَ أَنْ تُصْبِحَ وَلَهَا فِي جَهَنَّمَ بُخَارٌ؟ أَنْفِقْ وَلا تَخْشَ مِنْ ذِي الْعَرْشِ إِقْلالاً أَوْ إِقْتَاراً»
«Бу хурмо нима, эй Билол? - дегандилар. У: «Уларни қийинчилик кунларингиз учун олиб қўйгандим», деди. У зот: «Унинг жаҳаннамда чўғга айланишидан хотиржам бўлдингми? Сарфла, Арш Соҳибининг камайтириб ёки камбағал қилиб қўйишидан қўрқма», дедилар». Шу ҳадисда яна: «Абдурраҳмон ибн Авф р.а. Расулуллоҳ с.а.в.нинг даврларида туя ва қўй садақаларига, Билол р.а. мевалардан олинадиган садақаларга, Маҳмия ибн Жузъ хумс (урушда тушган ўлжаларнинг бешдан бири)га раҳбарлик қиларди», деб келтирилган. Халифа: «У кишининг харажатларининг устида Билол бошлиқ эди», дейди. Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»да Абдуллоҳ ибн Леҳйи-л-Ҳавзанийдан ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ с.а.в.нинг муаззини Билол билан учрашиб: Эй Билол, Расулулоҳ с.а.в.нинг харажатлари қандай бўлган? - дегандим, у шундай деди: У кишининг ҳеч нарсалари йўқ эди. У кишини Аллоҳ Пайғамбар қилиб юборгандан бошлаб то вафот қилгунларича харажатларини мен бошқарардим. Масалан, бир мусулмон киши келиб қолса ва уни яланғоч ҳолда кўрсалар, менга буюрардилар. Мен бориб қарз сўрардим-да, бурда (тўнга ўхшаш йўл-йўл уст кийим) ёки намира (чакмонга ўхшаш жундан тўқилган қадимда араблар кийган кийим) сотиб олардим. Кейин уни кийдириб, едирардим...». Муслим Расулуллоҳ с.а.в.нинг мавлолари Абу Рофеъдан ривоят қилади: «Расулуллоҳ с.а.в. бакр (уч ёшли туя)ни қарз сўрадилар. Кейин садақа туяларидан келиб қолди, Расулуллоҳ с.а.в. менга ҳалиги кишига қарз-туяни тўлаб қўйишни буюрдилар. Шунда мен туяларнинг ичида тўрт яшарлик яхши туялардан бошқасини кўрмадим, дегандим, Расулуллоҳ с.а.в.:
«أَعْطِهِ إِيَّاهُ, فَإِنَّ خِيَارَ النَّاسِ أَحْسَنُهُمْ قَضَاءً»
«Ўшани унга бериб юбор. Чунки одамларнинг энг яхшиси қарзни гўзал суратда қайтарганидир», дедилар». Ибн Аббоснинг муттафақун алайҳ ҳадисида: «Расулуллоҳ с.а.в. Муозни Яманга юбора туриб, шундай дедилар:
134-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|