Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Муҳориблар, яъни одамларнинг йўлларини тўсиб, мол-дунёлари ва жонларига тажовуз қиладиган қароқчиларни тийиш учун ички хавфсизлик идораси полицияни юборади. Уларга нисбатан ўлдириш, осиш, оёқ-қўлларини қарама-қарши томондан (яъни, ўнг оёқ билан чап қўл ёки чап оёқ билан ўнг қўл)ни кесиш ёки сургун қилиш жазоси қўлланилади. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّمَا جَزَاءُ الَّذِينَ يُحَارِبُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَسْعَوْنَ فِي الْأَرْضِ فَسَادًا أَنْ يُقَتَّلُوا أَوْ يُصَلَّبُوا أَوْ تُقَطَّعَ أَيْدِيهِمْ وَأَرْجُلُهُمْ مِنْ خِلاَفٍ أَوْ يُنفَوْا مِنَ الْأَرْضِ
– „Дарҳақиқат, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига қарши жанг қиладиган ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрувчиларнинг жазоси - ўлдирилиш ё чормихланиш ёки оёқ-қўлларининг қарама-қарши томондан кесилиши ёхуд ердан (ватандан) қувғин қилинишдир“. [5:33]
Улар билан уруш қилиш давлатга қарши чиқувчи боғийлар билан уруш қилиш каби бўлмайди. Боғийлар билан уруш қилиш одоб бериш жангидир. Қароқчилар билан уруш қилиш эса ўлдириш, осиш жангидир. Уларга нисбатан оятда нима дейилган бўлса, ўшандай муомала қилинади. Қайси бир қароқчи ўлдирган ва мол-дунёни олган бўлса, у ўлдирилади ва осилади. Қайси бири ўлдиргану, мол-дунёни олмаган бўлса, у ўлдирилади, лекин осилмайди. Қайси бири мол-дунё олгану, ўлдирмаган бўлса, у ўлдирилмайди, лекин оёқ-қўли қарама-қарши томонидан кесилади. Қайси бири ўлдирмаган, мол-дунё ҳам олмагану, фақат қурол билан қўрқитган бўлса, у давлат ичкарисидаги узоқ бир ўлкага сургун қилинади.
Ички хавфсизлик идораси хавфсизликни ҳимоя қилишда полицияни ишга солади. Фақат хавфсизликни барқарорлаштиришга полициянинг кучи етмай қолгандагина халифадан эҳтиёжга қараб ҳарбий кучлар ёки қўшин орқали ёрдам бериши сўралади.
Ўғирлик, босқинчилик, киссовурлик, товламачилик каби одамларнинг мол-давлатларига кўз олайтириш ва уриш, жароҳат етказиш, ўлдириш каби уларнинг жонларига тажовуз қилиш ҳамда миш-миш тарқатиш, туҳмат қилиш, зино қилиш каби уларнинг ор-номусларига тажовуз қилиш каби жиноятларни хавфсизлик идораси ўзининг сергаклиги, посбонлари, назорат пунктлари ҳамда қозилар чиқарган ҳукмларни ижро этиш орқали бартараф этади. Бу ишларда полициянинг кучи етарли бўлади.
93-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|