Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Бу қонунларнинг давлатда табанний қилинган усулнинг табанний қилиш тариқатидан тўғри истинбот қилиниши ёки далили тўғрисида халифа билан шўро мажлиси ихтилоф қилганда мазолим маҳкамасига мурожаат қилинишига келсак, мазолим қозисининг салоҳиятларидан бири халифа табанний қилган ҳукмни - шаръий далили борми? Далил ҳодисага тўғри келадими? - шу жиҳатларни кўриб чиқишдир. Шунинг учун халифа мажлис билан (яъни, мажлиснинг аксарияти билан) ўзи табанний қилган ҳукмнинг тўғри шаръий ҳукм эканлиги ёки йўқлиги жиҳатидан келишолмай қолса, бу низони мазолим қозиси ҳал қилади. Чунки бу унинг ихтисосига киради. Мазолим маҳкамасининг раъйи мажбурийдир.
Мажлиснинг ғайримусулмон аъзолари халифа табанний қилмоқчи бўлган аҳком ва қонунларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга эмас. Чунки улар Исломга иймон келтирмаган. Ҳамда улар шаръий аҳком ва қонунлар тўғрисида раъй билдиришга эмас, ҳокимлар томонидан содир этилаётган зулмга нисбатан раъй билдириш ҳуқуқига эгадирлар.
Учинчи банднинг далили эса, ҳокимларни муҳосаба қилиш тўғрисида нассларнинг умумий келганидир. Аҳмад ибн Умардан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«سَيَكُونُ عَلَيْكُمْ أُمَرَاءُ يَأْمُرُونَكُمْ بِمَا لاَ يَفْعَلُونَ, فَمَنْ صَدَّقَهُمْ بِكِذْبِهِمْ, وَأَعَانَهُمْ عَلَى ظُلْمِهِمْ, فَلَيْسَ مِنِّي وَلَسْتُ مِنْهُ, وَلَنْ يَرِدَ عَلَيَّ الْحَوْضَ»
«Яқинда сизларга амирлар бошлиқ бўлади. Улар сизларни ўзлари қилмайдиган нарсаларга буюрадилар. Бас, кимки уларнинг ёлғонини тасдиқласа, зулмларига ёрдам берса, у мендан эмас ва мен ундан эмасман. Менинг олдимга-ҳовузимга ҳаргиз келмагай». Аҳмад Абу Саид Худрийдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«... أَفْضَلُ الْجِهَادِ كَلِمَةُ حَقٍّ عِنْدَ سُلْطَانٍ جَائِرٍ»
«... энг афзал жиҳод золим подшо ҳузурида айтилган ҳақ сўздир». Ҳоким Жобирдан ривоят қилишича, Набий с.а.в. шундай деганлар:
156-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|