Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
3. Давлатнинг қўшиндан бошқа жиҳози ва уларнинг ўзаро мактуб ёзишувлари:
Расулуллоҳ с.а.в.нинг Муозга ушр ҳақида ёзган хатлари. Яҳё ибн Одам «Хирож» китобида Ҳакамдан ривоят қилади, Расулуллоҳ с.а.в. Яманга Муоз ибн Жабалга шундай деб хат ёздилар:
«فِيمَا سَقَتْ السَّمَاءُ أَوْ سُقِيَ غَيْلاً الْعُشْرُ, وَمَا سُقِيَ بِالْغَرْبِ فَنِصْفُ الْعُشْرِ»
«Осмон (ёмғир) суғорган ёки ариқ сувида суғорилган ерлардан ушр, челаклаб суғорилган ерлардан ушрнинг ярми олинсин». Шаъбийдан ҳам худди шундай ривоят қилинган.
Расулуллоҳ с.а.в.нинг Мунзир ибн Совийга жизя ҳақидаги мактублари. Абу Юсуф «Хирож» китобида Абу Убайдадан шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ с.а.в. Мунзир ибн Совийга шундай деб хат ёздилар:
«أَنَّ مَنْ صَلَّى صَلاتَنَا, وَاسْتَقْبَلَ قِبْلَتَنَا, وَأَكَلَ ذَبِيحَتَنَا, فَذَلِكَ الْمُسْلِمُ, لَهُ ذِمَّةُ اللَّهِ وَذِمَّةُ رَسُولِهِ, فَمَنْ أَحَبَّ ذَلِكَ مِنَ الْمَجُوسِ فَهُوَ آمِنٌ, وَمَنْ أَبَى فَعَلَيْهِ الْجِزْيَةُ»
«Ким бизнинг намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса ва сўйган нарсаларимиздан еса, бас, у мусулмондир. У Аллоҳ ва расулининг ҳимоясида. Мажусийлардан ким шунга рози бўлса, бас, унга омонлик берилади. Ким бундан бош тортса, унга жизя солинади».
Абу Бакрнинг Анасни Баҳрайнга жўнатаётиб закотнинг фарзлиги ҳақидаги мактублари. Бухорий Анасдан чиқарган: «Абу Бакр р.а. унга Аллоҳ ва Расули с.а.в. буюрган закотнинг фарзлигини ёзди...».
Умарнинг очарчилик йилида Амр ибн Осга ёзган мактуби ва Амрнинг унга жавоби. Уни ибн Хузайма ўзининг «Саҳиҳ»ида ривоят қилган, Ҳоким уни Муслим шартига кўра саҳиҳ, деган ҳамда Байҳақий «Сунан» китобида, ибн Саъд «Табақот» китобида ибн Асламдан, у эса, отасидан ривоят қилади: «Очарчилик йили ва араб юртлари қурғоқчиликка учраган йилда Умар ибн Хаттоб Амр ибн Осга хат ёзди: «Аллоҳнинг бандаси, мўминлар амиридан Амр ибн Осга. Умримга қасамки, сен ва сен томондагилар семириб, мен ва мен томондагилар эса озиб-тўзиб кетса, сен парво қилмаяпсан, ёрдам беринглар». Амр шундай деб жавоб ёзди: «Ассалому алайка. Аммо баъд. Лаббайка. Лаббайка (буйруғингизга мунтазирман). Сизга боши сиз томонда ва охири мен томонда бўлган карвон етиб боради. Шу билан бирга, мен денгиз орқали юк юбориш учун йўл топишга умид қиламан».
66-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|