Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Мен, Аллоҳга қасамки, сиз борган жойга борганим йўқ. Лекин бу нарса қайси қавмдаки кўпайган бўлса, албатта уларнинг орасида фалокат рўй берган, деб, кейин қиблага юзланди-да, қўлини осмонга кўтариб: Илоҳим, мен ўзим билмаган ҳолда секин-аста ҳалокатга тушиб кетишимдан паноҳ беришингни илтижо қилиб сўрайман, деди. Кейин у кишининг
...سَنَسْتَدْرِجُهُمْ مِنْ حَيْثُ لاَ يَعْلَمُونَ
– „... Биз ўзлари билмай қоладиган тарафдан аста-секин (ҳалокатга) олиб борурмиз“, [7:182]
оятини ўқиётганини эшитдим. Ундан кейин Суроқа ибн Жаъшам қани? - деди. Кейин икки билаги тукли, ингичка бир киши олиб келинганди, унга Кисронинг билак узукларини бериб, уларни тақиб ол, деганди, у тақиб олди. Кейин: Аллоҳу Акбар, дегин, деганди, Аллоҳу Акбар, деди. Бу икки билак узукни Кисро ибн Ҳурмуздан олиб, Суроқа ибн Жаъшамга - Бани Мудлиж қабиласидан бўлган бир аъробийга кийдирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, дегин, (деди) ва молларни асоси билан айлантириб кўра бошлади. Кейин: Буни олиб келиб топширган киши омонатдордир, деди. Шунда бир одам Умарга: Сизга айтиб қўяйин, сиз Аллоҳнинг омонатдорисиз. Модомики сиз Аллоҳ йўлига берар экансиз, улар ҳам олиб келиб бераверадилар. Сиз агар ўйнаб кулсангиз улар ҳам ўйнаб куладилар, деди. Рост гапирдинг, дедида, кейин уни тарқатди». Дорамийнинг Абдуллоҳ ибн Амрдан: «Усмоннинг даврида волийси йўқ бир мавло ўлганди, буюрди, унинг мол-мулки байтулмолга қўйилди», деб ривоят қилган ҳадиси ҳам, «Истизкор»да Анас ибн Сириндан: «Али молларни тақсимлаб байтулмолни бўшатарди-да, кейин сув сепиб, ўша ерга ўтирарди», деб ривоят қилинган ҳадис ҳам юқорида ўтди.
Расулуллоҳ с.а.в. гоҳида тақсимотга асҳобларидан бирини бошлиқ қилардилар ёки уни айрим молиявий ишларга қўярдилар. Бухорийдаги Уқбанинг ҳадисида Набий с.а.в.:
«ذَكَرْتُ شَيْئًا مِنْ تِبْرٍ عِنْدَنَا, فَكَرِهْتُ أَنْ يَحْبِسَنِي, فَأَمَرْتُ بِقِسْمَتِهِ»
«Уйимиздаги бир бўлак олтин эсимга тушиб кетди, уни ушлаб туришни маҳқул кўрмай, тақсимлаб юборишларини буюриб чиқдим», деганлар. Ибн Шиҳобнинг ибн Шайбадан Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний ҳасан деган, Мунзирий ва Ҳайсамийларда ҳам келтирилган ҳадисида: «Расулуллоҳ с.а.в. Билолнинг садақалар қўядиган омборхонасига кириб, бир уюм хурмони кўриб қолдилар-да:
133-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|