Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ   
– „Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Борди-ю бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, - у нарсани Аллоҳга ва Пайғамбарига қайтарингиз!“     [4:59]
Бунинг маъноси шуки, эй мусулмонлар, қайсидир ишда иш эгалари билан тортишиб қолсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтарингиз. Яъни, шариатга мурожаат қилингиз, бу эса қозиликка мурожаат қилингиз, деганидир. Шунинг учун мазолим маҳкамасига мурожаат қилинади. Бу ишда унинг раъйи мажбурий бўлади. Чунки у бу ҳолатда ихтисос эгаси ҳисобланади.


Тўртинчи банднинг далили эса, Пайғамбар с.а.в. Абдулқайс вакиллари шикоят қилгани учун Баҳрайндаги омиллари Ало ибн Ҳазрамийни бўшатганларидир. Ибн Саъд Муҳаммад ибн Умар орқали ривоят қилишича:


«أَنَّ رَسُولَ اللهِ قَدْ كَتَبَ إِلَى الْعَلاءِ بْنِ الْحَضْرَمِيِّ أَنْ يَقْدَمَ عَلَيْهِ بِعِشْرِينَ رَجُلاً مِنْ عَبْدِ الْقَيْسِ, فَقَدِمَ عَلَيْهِ بِعِشْرِينَ رَجُلاً رَأْسُهُمْ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَوْفٍ الْأَشَجُّ, وَاسْتَخْلَفَ الْعَلاءُ عَلَى الْبَحْرَيْنِ الْمُنْذِرَ بْنَ سَاوَى, فَشَكَا الْوَفْدُ الْعَلاءَ بْنَ الْحَضْرَمِيَّ, فَعَزَلَهُ رَسُولُ اللَّهِ وَوَلَّى أَبانَ بْنَ سَعِيدِ بْنِ الْعَاصِ, وَقَالَ لَهُ اِسْتَوْصِ بِعَبْدِ الْقَيْسِ خَيْراً, وَأَكْرِمْ سَرَاتِهِمْ» 
«Пайғамбар с.а.в. Ало ибн Ҳазрамийга Абдулқайсдан йигирма киши билан бирга келиши тўғрисида мактуб юборадилар. У Абдуллоҳ ибн Авф ал-Ашажж бошчилигида келди. Ало Баҳрайнга ўринбосар қилиб Мунзир ибн Савони қолдирди. Шунда вакиллар Ало ибн Ҳазрамийдан шикоят қилгани сабабли Расулуллоҳ уни бўшатадилар ва Аббон ибн Саид ибн Осни волий этиб тайинлайдилар. Унга: «Абдулқайсга яхши муомалада бўл, улуғларини ҳурмат қил», дейдилар». Яна бир далил Умар ибн Хаттоб одамларнинг шикояти учунгина Саъд ибн Абу Ваққосни волийликдан бўшатганидир. Умар шундай деди: «Мен уни ожизлиги ва хиёнати сабабли бўшатганим йўқ». Булар эса вилоятлар аҳолиси ўз волийлари ва амирларидан ғазаблангани ва норозиликларини билдиришга ҳақлилигини ва бунинг учун халифа уларни бўшатиши вожиблигини кўрсатади. 

 

158-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168