Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Аммо мутлақо халифа бўлмаган ҳолатда эса шариат аҳкомларини ижро қилиш ва бутун дунёга даъватни олиб чиқиш учун мусулмонларга ўзлари учун бир халифани тиклаш фарз бўлиб қолади. Худди 1342 ҳижрий йил йигирма саккизинчи ражаб, 1924 милодий йил 3 мартда Истамбулда Исломий Халифалик қулатилганидан буён бугунги аҳвол каби. Чунки Исломий оламдаги мавжуд Исломий юртларнинг ҳар бири битта халифага байъат беришга муносиб ва шу билан Халифалик барпо бўлади. Агар ана шу Исломий давлатлардан биттаси халифага байъат қилган бўлса, Халифалик барпо бўлган бўлиб, қолган давлатларда яшовчи барча мусулмонлар унга итоат байъатини, яъни бўйинсуниш байъатини бериши фарз бўлиб қолади. Бу эса аҳолиси томонидан Халифаликка инъиқод байъати берилган ана шу давлатда қуйидаги тўртта шарт топилганидан кейингина бўлади:


Биринчи шарт: Ана шу давлатдаги ҳокимият кофир давлатга ёки кофирнинг нуфузига эмас, ёлғиз мусулмонларга суянадиган мустақил ҳокимият бўлиши;


Иккинчи шарт: Ана шу давлатдаги мусулмонларнинг хавфсизлиги (ҳимояси) куфр томонидан эмас, Ислом томонидан таъминланиши, яъни давлат ички ва ташқи жиҳатдан соф Исломий қувват деган эътиборда мусулмонларнинг қуввати орқали Ислом ҳимояси билан ҳимояланган бўлиши;


Учинчи шарт: Дарҳол тўла равишда Исломни татбиқ қилишга ва Исломий даъватни етказишга киришиши;


Тўртинчи шарт: Байъат қилинган халифа ўзида - гарчи унда афзаллик шартлари мужассам бўлмаса-да - инъиқод шартларини тўлиқ мужассам қилган бўлиши. Чунки эътиборга олинадиган нарса инъиқод шартларидир.


Агар ўша давлатда шу тўрт шарт тўла мавжуд бўлса, шу битта давлатнинг байъати билан Халифалик вужудга келади. Шу давлат аҳолиси берган ҳақиқий тўғри инъиқод байъати билан халифа шаръий халифа бўлиб қолади. Ундан бошқасига байъат қилиш жоиз бўлмайди.


Мана шундан кейин бирор давлат бошқа бир халифага байъат қилса, Расулуллоҳ с.а.в.нинг мана бу сўзларига мувофиқ ўша давлатнинг байъати ботил байъат бўлади:


«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا» 
«Агар икки халифага байъат берилса, улардан кейингисини ўлдиринглар». Расулуллоҳ с.а.в. яна шундай дедилар: 

 

31-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168