Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«إِذَا اخْتَلَفْتُمْ فِي الطَّرِيقِ جُعِلَ عَرْضُهُ سَبْعَةُ أَذْرُعٍ» 
«Йўл хусусида ихтилоф қилсангизлар, унинг кенглиги етти газ қилинди», дейилган. Бу ўша пайтдаги идорий тартиб ўрнатиш эди. Агар эҳтиёж ундан кўпроғига бўлса, эҳтиёжга қараб иш кўрилаверади. Чунончи, Шофиий мазҳабида шундай дейилган.
Шунингдек, Пайғамбар с.а.в. йўлга тажовуз қилишдан қайтарганлар. Табароний «ас-Сағир»да шундай дейди: 


«مَنْ أَخَذَ مِنْ طَرِيقِ الْمُسْلِمِينَ شِبْراً طَوَّقَهُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ سَبْعِ أَرْضِينَ» 
«Кимки мусулмонларнинг йўлидан бир қарич ерни олса, Қиёмат кунида Аллоҳ уни етти ердан тўсиб қўяди».
Зироат хусусида тўхталадиган бўлсак, Зубайр билан бир ансорий экин суғориш борасида талашиб қолишганида Пайғамбар с.а.в.:


«اسْقِ يَا زُبَيْرُ ثُمَّ أَرْسِلِ الْمَاءَ إِلَى جَارِكَ» 
«Эй Зубайр, олдин ўзинг суғоргин-да, кейин сувни қўшнингга юбор»,деганлар (муттафақун алайҳ). Лафз Муслимники.


Пайғамбар с.а.в. мусулмонларнинг манфаатларини мана шундай ҳимоялаганлар, муаммоларини осонлик билан ҳал қилганлар. Бу борада айрим саҳобаларнинг ёрдамидан ҳам фойдаланганлар. Шунга кўра, одамлар манфаатлари билан шуғулланадиган бир жиҳоз бўлиб, уни халифанинг ўзи бошқаради ёки уни бошқаришга бир иқтидорли мудир тайин қилади. Биз мана шу кейингисини, яъни бир мудир тайинлашни табанний қиламиз. Токи, халифанинг юки енгилроқ бўлсин. Негаки, ҳозирги кунда манфаатларнинг тармоқлари кенгайиб, кўпайиб кетган. Демак, одамлар манфаатлари билан шуғулланадиган бир жиҳоз ташкил қилинади. Унга одамлар қулай яшашлари учун муносиб воситалар қўллай оладиган, одамларни керакли хизматлар билан таъминлай оладиган бир иқтидорли киши мудир этиб тайинланади.


Бу жиҳоз бошқармалар, бўлимлар ва идоралардан ташкил топади. Фуқаролик, алоқа, пул чиқариш, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, меҳнат, йўллар каби ҳар бир бошқарма юқори идорага бўйсунади. Юқори идора ўзига қарашли бошқармаларни, бўлимларни бошқаради. Ҳар бир бўлим ўзига тегишли ишлар билан шуғулланади. Идора ҳам идорий ишлар билан шуғулланади.

 

124-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168