Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

1. Ҳалқаро алоқалар. Унга халифа бевосита бошчилик қиладими ёки унга ташқи ишлар билан шуғулланувчи бирон идорани тайинлайдими, фарқи йўқ.
2. Қўшин ёки армия.
3. Давлатнинг қўшиндан бошқа жиҳозлари.
4. Фуқаро билан бўладиган алоқалар.
Танфиз муовини бажарадиган ишлар воқеи - мана шулардир. У модомики, халифа билан бошқалар ўртасида воситачи экан, демак, у халифадан етказувчи ва халифага етказувчи жиҳоздир. Шу билан бирга, у давлат жиҳозининг кузатиш тақозо қиладиган ишларини кузатиб боради.


Халифа амалдаги ҳокимдир. У ҳукм, ижро ва одамларнинг ишларини бошқариш билан бевосита ўзи шуғулланади. Шунинг учун у ҳукм жиҳози ва Уммат билан ҳамда халқаро алоқалар хусусида доимий боғланиб, ҳукмлар чиқаради, қарорлар қабул қилади, фуқарони бошқариш ишлари билан шуғулланади. Ҳукм жиҳози ишларининг бориши, у дуч келаётган муаммолар ва унга зарур бўлган нарсалар билан яқиндан танишиб боради. Шу билан бирга, Уммат талаблари, шикоятлари ва масалалари унга етказилади, у давлат ишларини тинимсиз кузатиб боради. Шунинг учун бу ишлар воқелигидан танфиз муовинининг улар борасида воситачи бўлиши зарурлиги келиб чиқди. У бу ишларни халифадан бошқаларга етказиб туради ва бошқалардан халифага етказиб туради. Халифа томонидан давлат жиҳозига чиқарилган фармонлар ва жиҳоздан халифага келадиган нарсалар ижросини кузатиб бориш зарур. Шунинг учун бу кузатув вазифаси танфиз муовини зиммасига юкланди. Ижро тўла тамомига етиши учун шундай қилинди. Демак, у халифани ҳам, давлат жиҳозини ҳам кузатиб боради. Халифа ундан кузатишни тўхтатишни талаб қилмагунча кузатишни давом эттираверади. Халифа талаб қилса, унинг амрига бўйсуниши ва кузатишни тўхтатиши лозим. Чунки халифа ҳоким ва унинг амри ижро қилинади.


Энди қўшин ва ҳалқаро алоқаларга тааллуқли ишларга келсак, бу махфий ишлар бўлиб, халифагагина хос ишлар ҳисобланади. Шунинг учун танфиз муовини бу ишларни, уларнинг ижросини кузатмайди. Фақат халифа у ишлардан бирон нарсани кузатишни талаб қилса, ўша қисминигина кузатади. Ундан бошқасини кузатмайди.


Фуқаро билан уни бошқариш, унинг талабларини бажариш, уни адолатсизликлардан халос қилиш жиҳатидан бўладиган алоқаларга келсак, бундай ишлар халифа ва унинг шу борадаги ўринбосарининг иши бўлиб, танфиз муовинининг иши эмас. У бу ишларни фақат халифа талаб қилсагина кузатади. Демак, бу ишларга нисбатан унинг қиладиган иши кузатиш эмас, адо этишдир. Буларнинг барчаси халифа бажарадиган ишлар ва бинобарин, танфиз муовини бажарадиган ишлар воқеига биноан шундай бўлади.

 

62-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168