Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Умар ҳам, Али ҳам бу ишни саҳобаларнинг кўз олдида қилдилар. Аммо саҳобалардан ҳеч ким иккаласининг бу ишини инкор қилмади. Буларнинг ҳаммаси қозини тайинлаш халифаниниг ҳуқуқи эканлигига далилдир. Шунингдек, халифа қозиларни тайин қиладиган кишини ўзидан вакил қилиши мумкин. Чунки халифа ўзининг барча тасарруфотларида бировни вакил қилишга ҳаққи бўлганидек, барча салоҳиятлари тўғрисида бировни ўзидан ноиб қилишга ҳам ҳаққи бор.


Энди мазолим қозисини ишдан бўшатиш халифанинг ҳуқуқларидан мустаснолигига келсак, бу қозининг халифага қарши ёки унинг муовинларига қарши ёки қозилар қозисига қарши кўтарилган бирор масалани кўриб чиқаётган ҳолатидагина бўлади. Бунда «ҳаромга олиб борувчи восита ҳам ҳаром», деган шаръий қоидага таянилган. Яъни бундай ҳолатда халифанинг мазолим қозисини ишдан бўшатиш салоҳияти қозининг чиқарадиган ҳукмига таъсир ўтказади, бинобарин, шаръий аҳкомни бекор қилиб қўяди. Бу эса ҳаромдир. Мана шу ерда, мазолим қозисини ишдан бўшатиш салоҳиятини халифанинг қўлига топшириб қўйиш ҳаромга олиб борувчи восита бўлиб қолади. Айниқса, ушбу гумон ғолиб келишининг ўзи кифоя, қатъийлик бўлиши шарт эмас. Шунинг учун мана шундай ҳолатда мазолим қозисининг бўшатиш салоҳияти мазолимлар маҳкамасига топширилади. Бундан бошқа ҳолларда эса ҳукм ўз аслида қолади, яъни мазолим қозисини тайинлаш ва ишдан олиш ҳуқуқи халифада қолади.
Энди идоралар мудирларини тайин қилишга келсак, Расулуллоҳ с.а.в. давлат жиҳозидаги идора учун котибларни тайин қилган бўлиб, улар идоралар мудирлари ўрнида эдилар. Масалан, Муайқиб ибн Абу Фотима Давсийни ўлжалар ишига тайин қилиш билан бирга, Расулуллоҳ ўз муҳрларига масъул қилиб ҳам тайин қилганлар. Ҳузайфа ибн Ямонни Ҳижоз меваларини чамалаб кўриб ёзишга, Зубайр ибн Авомни садақа молларини ёзишга, Муғийра ибн Шуъбани эса қарзлар ва муомалаларни ёзишга тайин қилдилар ва ҳоказо.
Қўшин қўмондонлари ва байроқдор амирлар хусусида эса Расулуллоҳ с.а.в. Ҳамза ибн Абдулмутталибни денгиз бўйида Қурайшни пойлаб туриш учун ўттиз кишига қўмондон қилиб тайинладилар. Убайда ибн Ҳорисни олтмиш кишига қўмондон қилиб, Қурайшни кутиб олиш учун Робиғ водийсига жўнатдилар. Саъд ибн Абу Ваққосни эса йигирма кишига қўмондон қилиб Макка томонга жўнатдилар. Шундай қилиб, Расулуллоҳ с.а.в.нинг қўшин қўмондонларини тайин қилишлари қўмондонлар ва байроқдор амирларни халифанинг ўзи тайин қилишига далилдир. 

 

40-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168