Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Тўққизинчи: Қозилик


Қозилик бир ҳукмни айтиш ва уни мажбурият қилиб юклашдир. У одамлар ўртасидаги даъволарни ажрим қилади, жамоатчилик ҳаққига зарар бўладиган ишларни бартараф этади ҳамда амалдорлар, ҳокимлар ёки халифа билан одамлар ёки бир шахс ўртасида юз берган низо, келишмовчиликни ҳал қилади.
Козиликнинг шаръийлиги Қуръон ва суннатдандир. Аллоҳ Таоло айтади: 


وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ  
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг...“.        [5:49]
Яна айтади:

 
وَإِذَا دُعُوا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ 
– „Қачон улар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорлансалар...“.   [24:48]
Пайғамбар с.а.в. шахсан ўзлари одамлар ўртасида қозилик қилганлар. 
Пайғамбар с.а.в. қозилик мансабига одам тайин қилганлар. Масалан, Али р.а.ни Яман қозилигига тайинлаганлар. Ва бу борада кўрсатмалар бериб, шундай деганлар: 


«إِذَا تَقَاضَى إِلَيْكَ رَجُلاَنِ, فَلاَ تَقْضِ لِلْأَوَّلِ حَتَّى تَسْمَعَ كَلاَمَ الْآخَرِ, فَسَوْفَ تَدْرِي كَيْفَ تَقْضِي» 
«Агар икки киши даҳволашиб олдингга келса, иккинчининг гапини эшитмай туриб, биринчининг фойдасига ҳукм қилиб юборма. Ана шунда қандай ҳукм чиқаришинг лозимлигини билиб оласан». Бу ҳадисни Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Аҳмад қилган яна бир ривоятда:


«إِذَا جَلَسَ إِلَيْكَ الْخَصْمَانِ, فَلاَ تَكَلَّمْ حَتَّى تَسْمَعَ مِنْ الْآخَرِ كَمَا سَمِعْتَ مِنْ الْأَوَّلِ» 
«Агар икки даҳволашувчи олдингга келиб ўтирса, биринчисининг гапини қандай тинглаган бўлсанг, иккинчисининг ҳам гапини ўшандай тингламай туриб, гапирма (яъни, ҳукм чиқариб юборма)», дейилган. Шунингдек, Пайғамбар с.а.в. Муоз ибн Жабални Жанадга қози қилиб тайинлаганлар. Шуларнинг ҳаммаси қозиликнинг шаръийлигига далилдир.

 

103-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168