Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

  • Манбаж аҳлининг Умарга ёзган мактуби ва Умарнинг унга жавоби. Абу Юсуф «Хирож» китобида шундай чиқарган: «Бизга Абдулмалик ибн Журайж Амр ибн Шуайбдан шундай ҳикоя қиладики, Манбаж аҳли - улар биз билан уруш ҳолатида бўлган денгиз ортидаги қавм эди - Умар ибн Хаттоб р.а.га: «Бизга тегманг, биз юртингизга савдогар бўлиб кирайлик, сиз биздан ушр олаверинг», деб хат ёзишди. Шунда Умар Расулуллоҳ с.а.в.нинг саҳобалари билан маслаҳат қилган эди, улар шу ишни маслаҳат бердилар. Улар ушр олинган аҳли ҳарбнинг биринчиси бўлишди».
  • 2. Қўшин ёки армия ва у билан бўлган ёзишмалардан намуналар:

  • Абу Бакрнинг Холидга уни Шомга юриш қилишга буюриб ёзган мактуби. Абу Юсуф «Хирож» китобида шундай чиқарган: «Холид Ҳирани ўзи яшайдиган диёр қилмоқни истаган эди, унга Абу Бакрнинг Абу Убайда билан мусулмонларга мадад бериш учун Шомга юришга амр қилган мактуби келиб қолди...».
  • Шомдаги қўшинларнинг Умардан мадад сўрашлари ва Умарнинг уларга мактуби. Аҳмад ровийлари саҳиҳ кишилар бўлган санад билан ҳамда Абу Ҳотам ибн Ҳиббон ҳам Саммокдан саҳиҳ санад билан ривоят қилади: Мен Иёз Ашъарийнинг шундай деганини эшитдим: «Мен Ярмук жангининг гувоҳи бўлдим. Бизга бешта амир бош эди. Улар: Абу Убайда ибн Жарроҳ, Язид ибн Абу Суфён, ибн Ҳасана, Холид ибн Валид ва Иёзлар эди. Бу Иёз Саммок айтган киши эмас. У гапида давом этди: Кейин Умар: «Агар жанг бошланса, сизларга Абу Убайда бош бўлади», деди. Кейин Умарга бизга ўлим таҳдид солмоқда, деб ундан мадад сўраб хат ёздик. Шунда Умар бизга мана бундай деб хат ёзди: «Менга мадад сўраб ёзган мактубингиз етиб келди. Мен сизларга ғалаба билан азиз қилувчи ва аскарларни ҳозир қилувчи Аллоҳ Азза ва Жалладан мадад сўрашни тавсия қиламан. Бас, Ундан ёрдам сўранглар. Зеро, Муҳаммад с.а.в. Бадр жангида тайёргарлигу сон жиҳатидан сизлардан оз бўлган аскарлар билан ғалаба қозонганлар. Ушбу мактубим сизларга етиб борса, уларга қарши жанг қилинглар ва менга қайта мурожаат қилманглар». Иёз гапини давом этдирди: Шунда биз уларга қарши жанг қилиб, уларни мағлуб қилдик. Уларни тўрт фарсахгача қувиб бордик…».
  • Шом қўшини Умар ибн Хаттобга шундай мактуб жўнатган: «Биз душманга йўлиққанимизда қуролларини ипак билан ўраб олишганини кўриб, қалбимизда қўрқувни ҳис қилдик». Умар уларга шундай деб хат ёзди: «Улар қуролларини қандай ўраб олишган бўлса, сизлар ҳам қуролларингизни шундай ўраб олинг». Буни ибн Таймия «Фатово» китобида зикр қилган.
  •  

    65-бет

    Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168