Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Бу бошқармалар, бўлимлар ва идоралар давлат ишларини бошқариш ҳамда одамлар манфаатларини ҳимоялаш учун ташкил қилинади.
Бу бошқармалар, бўлимлар ва идораларнинг ишлари текис кетишини таъминлаш учун уларга масъуллар тайинлаш лозим. Шунга кўра, ҳар бир бошқармага уни бошқарадиган бош раҳбар тайинланиб, у ўзига тобе бўлган барча бўлимлар ва идораларни назорат қилиб туради. Ҳар бир бўлим ва идорага ҳам шу бўлим ва идора ишларига бевосита жавобгар бўлувчи бир раҳбар тайинланади.
Идорий жиҳоз ҳукм эмас, идора услубидир
Идорий жиҳоз иш бажариш услубларидан биридир. Шунинг учун унга махсус далил керак бўлмайди. Унинг аслига далолат қилувчи умумий далилнинг ўзи кифоя қилади. Бу услублар банданинг ишларидир, шунинг учун улар шаръий ҳукмларга қараб бўлиши керак, дейилмайди. Чунки бу ишлар хусусида умумий далил мавжуд бўлиб, шу далил улардан келиб чиқувчи бошқа фаръий ишларга ҳам далил бўла олади. Агар фаръий ишларга алоқадор алоҳида ҳужжат ворид бўлмаган бўлса, албатта. Масалан, Аллоҳ Таоло:
وَءَاتُوا الزَّكَاةَ
– „закотни беринглар“, [2:43]
дейди. Бу умумий далилдир. Ундан келиб чиқадиган нисоб миқдори, омиллар, закот олинадиган синфлар каби фаръий ишларга доир далиллар ҳам келган. Аммо омилларнинг закотни қандай йиғишлари айтилмаган. Яъни, улар шу иш учун отда борадиларми ёки пиёда борадиларми? Ўзларига ёрдам беришлари учун одамларни ёллайдиларми ёки ёлламайдиларми? Уларни дафтарларга ёзиб ҳисоблайдиларми, йўқми? Уларни йиғиб қўйиш учун махсус жой ҳозирлайдиларми, йўқми? Тўплаган нарсаларини қўйиш учун омборлар қурадиларми, йўқми? Бу омборлар ер остига қуриладими ёки дон омборлари каби уйлар шаклида қуриладими? Пул закоти халталарга тўпланадими ёки сандиқларгами? Мана шу каби ишлар «закотни беринглар»дан келиб чиқадиган фаръий ишлардир. Улар умумий далилнинг ичида бор ишлар. Чунки уларнинг ўзларига хос далил келмаган. Бошқа ҳамма услублар ҳам мана шу кабидир. Демак, услуб аслига умумий далил келган бир ишнинг фаръий қисмларидирки, бу фаръий қисмга ўзига хос далил келмаган. Шунга кўра, умумий далил мана шу фаръий қисмга ҳам далил бўлади.
125-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|