Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Халифанинг салоҳиятлари
Халифа қуйидаги салоҳиятларга эга:
а) Фақат халифагина Уммат ишларини бошқаришда керак бўладиган, Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатидан тўғри ижтиҳод билан истинбот қилинган шаръий аҳкомларни табанний қилади. Бу ҳукмлар итоат қилиш вожиб бўлган ва унга қарши чиқиш мумкин бўлмаган қонунларга айланади.
б) Халифа давлатнинг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатига жавобгардир. У қўшинни бошқаради. У уруш эълон қилиш, сулҳ тузиш, ярашиш ва бошқа битимларни тузиш ҳуқуқига эга.
в) У чет эл элчиларини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик ҳамда мусулмон элчиларни тайинлаш ёки бўшатиш ҳуқуқига эга.
г) Фақат угина муовинларни, волийларни тайин қилади ва бўшатади. Уларнинг ҳаммаси Уммат мажлиси олдида масъул бўлганлари каби халифа олдида ҳам масъулдирлар.
д) У қозилар қозисини ва қозиларни тайин қилади ва бўшатади. Аммо мазолим қозисини тайин қила олса-да, бўшатиш ҳуқуқига эга эмас. Уни бўшатишга оид қоидалар маълум, улар қозилар деган бобда баён этилган. У идоралар мудирларини, қўшин қўмондонлари ва штаб бошлиқларини, байроқдор амирларни тайинлайди ва бўшатади. Улар халифанинг олдида масъул, Уммат мажлиси олдида масъул эмаслар.
е) Фақат халифа шаръий аҳкомларни табанний қилади ва ана шу аҳкомлар тақозосига кўра давлат бюджети ишлаб чиқилади. У бюджет бўлимларини, тушум ёки чиқимларга тааллуқли бўлишидан қатъий назар, турли соҳаларга зарур бўладиган маблағларни белгилайди.
Энди келтирилган ушбу олтита модданинг тафсилий далилларига келсак, улар ичида (а) моддасининг далили саҳобалар ижмосидир. Чунки қонун сўзи истилоҳий сўз (термин) бўлиб, унинг маъноси: Султоннинг одамлар амал қилишлари учун чиқарган буйруғидир. Қонун сўзининг таърифи эса мана бундай: «Одамларни ўзаро алоқаларида эргашишларига султон мажбур қиладиган қоидалар тўплами». Яъни, агар султон муайян бир аҳкомларга буюрса, бу аҳкомлар одамлар риоя қиладиган қонунга айланади. Агар султон ана шу аҳкомларга амр қилмаса, улар қонунга айланмайди ва одамлар ҳам уларга риоя қилишлари лозим бўлмайди. Мусулмонлар шариат аҳкомларига биноан юрадилар. Улар султоннинг буйруқ ва қайтариқларига биноан эмас, балки Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига биноан юрадилар. Улар султоннинг буйруғи асосида эмас, балки шаръий аҳкомлар асосида ҳаракат қиладилар. Бироқ, айни шаръий
36-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|