Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шундан кейин чоршанбага ўтар кечаси дафн қилиндилар. Яъни, дафн икки кеча кечикди. Расулуллоҳ с.а.в. дафн қилинишларидан аввал Абу Бакрга байъат берилди. Демак, майитни дафн қилишдан аввал халифани тайин қилиш билан шуғулланиш ижмо бўлиб қолди. Бу халифани тайин қилиш майитни дафн қилишдан вожиброқ бўлгандагина бўлади, холос. Шунингдек, саҳоба р.а.лар ҳаётлари давомида халифани тайин қилиш вожиблигига ижмо қилишган. Гарчи улар халифа қилиб сайланадиган шахс ҳақида ихтилоф қилишган бўлсалар-да, Расулуллоҳ с.а.в. вафот қилган пайтларида ҳам, Хулафои рошидинлар вафотидан кейин ҳам халифани қоим қилиш ҳақида мутлақо ихтилоф қилишгани йўқ. Демак, саҳоба р.а.ларнинг ижмоси халифани тайин қилиш вожиблигига кучли ва очиқ далилдир.

Иккинчи:Исломдаги (Халифаликдаги) бошқарув низомининг шакли оламдаги маълум бошқарув шаклларидан бутунлай фарқ қилади. Бу фарқ у қурилган асосда бўладими ёки фикрлар, тушунчалар, миқёслар ва уларнинг тақозолари билан бажариладиган ҳукмлар бўладими ёки татбиқ ва ижро қилинадиган қонунлар ва дустурда бўладими ёки Ислом давлати намоён бўладиган шаклда бўладими, яққол кўзга ташланади.
Ислом низомининг оламдаги барча бошқарув шаклларидан фарқи қуйидагилардир:


Ислом низоми подшолик тузуми эмас, у подшолик тузумини тан олмайди ва подшолик тузумига ўхшамайди. Чунки подшолик тузумида ўғил меросхўр сифатида подшо бўлади ва умматнинг бунга алоқаси ҳам бўлмайди. Аммо Халифалик низомида меросхўрлик йўқ. Балки Умматнинг байъатигина халифани тиклаш тариқатидир. Шунингдек, подшолик тузуми подшони имтиёзлар ва фуқародан ҳеч бирига берилмаган ҳуқуқлар билан хослаб, уни қонундан устувор қилиб қўяди. У миллатнинг рамзи бўлиб, баъзи подшолик низомларида бўлганидек, у подшо бўлса ҳам бошқармайди, бошқа подшолик низомларида эса у юртни ва одамларни ўзи хоҳлагандек бошқаради ва ҳар қандай ёмонлик ва зулм қилса ҳам унга тегилмайди. Аммо Халифалик низоми халифани подшолик низомида бўлганидек фуқарода бўлмаган имтиёзлар билан хослаб қўймайди ва унга Умматнинг фарзандларидан ажратиб турадиган ҳуқуқларни ҳам бермайди. Шунингдек, халифа подшолик низомида бўлганидек юқорида айтиб ўтилган маънода Умматнинг рамзи ҳам эмас. Балки у бошқарув ва салтанатда Умматнинг вакили бўлиб, Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилиши учун Уммат уни танлаб, унга байъат беради. Халифа барча тасарруфотларида, ҳукмларида, Умматнинг ишлари ва манфаатларини ғамхўрлик билан бошқаришда шаръий ҳукмлар доирасида иш юритади. 

 

8-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168