Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«... وَلَكِنِ الْبَيِّنَةُ عَلَى الْمُدَّعِى, وَالْيَمِينُ عَلَى مَنْ أَنْكَرَ»
«...Лекин ҳужжат келтириш даҳвогарга, қасам ичиш эса уни инкор қилганга вожибдир», деган сўзларидир. Бу ҳадисни Байҳақий ривоят қилган. Даъво қилувчининг ҳужжат келтириш сифати ҳам фақат қозилик мажлисидагина бўлади.
Масалаларга қараб маҳкамаларнинг даражалари турлича бўлиши мумкин. Айрим қозилар муайян турдаги масалаларга хослаштирилиши, бошқа масалалар эса бошқа маҳкамаларга топширилиши жоиз.
Негаки қозилик халифадан ноибликдир. Бу иш билан ваколат бир хил ишдир. Уларнинг ўртасида фарқ йўқ. Чунки бу иш ҳам ваколатга киради. Ваколат эса умумий бўлиши ҳам, хусусий бўлиши ҳам, яъни чекланган бўлиши ҳам, чекланмаган бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун, гарчи бир жойда бўлса ҳам, муайян бир масала юзасидан бир қози, бошқа масалаларга эса бошқа қози тайинланиши мумкин. Турли даражадаги маҳкамалар бўлиши жоизлиги ҳам мана шундан келиб чиқади. Дастлабки даврлардаги мусулмонларда шундай бўлган. Мовардий ўзининг «ал-Аҳкам ас-Султонийя» номли асарида шундай дейди: «Абу Абдуллоҳ Зубайрий айтадики, амирлар бизда Басрада бир муддат бўлган пайтларида ҳар доим жомеҳ масжидига бир қози тайинлардилар. Уни масжид қозиси, деб номлардилар. У йигирма динор ёки икки юз дирҳам ва ундан оз миқдордаги ишларни кўриб чиқар ва нафақаларни белгилар эди. Ўз жойидан ва ўзига белгиланган нарсадан бошқасига ўтмасди». Расул с.а.в. бир масала юзасидан қозилик қилиш учун Амр ибн Осни, бутун бир вилоятга - Яманга қозилик қилиши учун эса Али ибн Абу Толибни ўзларидан ноиб этиб тайинлаганлар. Шундан кўриниб турибдики, қозиликни хусусий қилиш ҳам, умумий қилиш ҳам, яъни чеклаш ҳам, чекламаслик ҳам мумкин.
Апелляция ва кассация маҳкамалари бўлмайди. Чунки масала юзасидан чиқарилган ҳукм даражаси битта қатъий ҳукмдир. Демак, қози ҳукмни айтдими, тамом, у албатта ижро этилади. Унинг ҳукмини бошқа бир қозининг ҳукми бекор қилолмайди. «Ижтиҳод ўзига ўхшаган яна бир ижтиҳод билан бекор қилинмайди», деган шаръий қоида бор. Демак, бирон мужтаҳид бошқа бир мужтаҳидга қарши ҳужжат бўлолмайди. Шунинг учун бир маҳкама чиқарган ҳукмни бекор қиладиган бошқа бир маҳкама бўлиши мумкин эмас.
111-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|