Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шунга биноан, халифа тириклик чоғида - агар халифа вафот этса-ю, янги халифа сайлаш тадбирларини кўриш учун муваққат амирни тайин қилмаган бўлса, бирор шахс муваққат амир бўлиши керак, деган бир моддани табанний қилиши ҳам жоиз бўлади.
Биз бу ерда қуйидаги нарсани табанний қиламиз: Агар халифа ўлимга олиб борадиган касаллиги даврида муваққат амирни тайин қилмаган бўлса, муваққат амир халифанинг муовинларидан энг ёши улуғи бўлиши лозим. Аммо агар у (халифа бўлишга) ўз номзодини қўйган бўлса, ундан кейинги ёшроқ муовини ва ҳоказо... бўлаверади. Улардан кейин эса юқоридаги тартибда танфиз вазирлари туради.
Бу иш халифа ишдан олинган ҳолатга ҳам тўғри келади. Унда муваққат амир - ўз номзодини қўймаган бўлса - муовинларнинг энг ёши улуғи бўлади. Агар ўз номзодини қўйган бўлса, ундан кейингиси, кейингиси то охиригача шундай бўлаверади. Кейин танфиз вазирларидан энг ёши улуғи ва ҳоказо бўлаверади. Агар уларнинг ҳаммаси ўз номзодларини қўймоқчи бўлсалар, у ҳолда муваққат амирликка танфиз вазирларидан ёши энг кичигини тайин қилиш лозим бўлади.
Бу иш шунингдек, халифанинг асирга тушиб қолган ҳолатига ҳам тўғри келади. Бу ерда - халифанинг асирликдан озод бўлишига умид қилинган ёки қилинмаган пайтда ҳам - муваққат амирнинг салоҳиятига тааллуқли айрим тафсилотлар бор. Айни салоҳиятларни эса ўша пайтда чиқариладиган қонун тезда тартиблаштиради.
Муваққат амир - Расулуллоҳ с.а.в. жиҳодга чиққан пайтда ёки видолашиш ҳажи ва шунга ўхшаш пайтда қилганларидек - халифа жиҳодга ёки сафарга чиққан пайтида ўзининг ўрнига ноиб қилиб қолдирадиган кишидан тамоман фарқ қилади. Чунки бундай ҳолатда халифага ноиблик қиладиган киши айни ноиблиги тақозо қилувчи ишларни бошқариш тўғрисида халифа унга белгилаб берадиган салоҳиятларгагина эга бўлади.
Номзодлар сонини чеклаш
Хулафои рошидинларнинг қандай сайлангани диққат билан ўрганилса, бу масалада номзодлар сонида маълум чекловга амал қилинганлиги маълум бўлади. Масалан, Бану Соиданинг айвонида номзодлар Абу Бакр, Умар, Абу Убайда ва Саъд ибн Убодалар бўлиб, номзодликка шу кишилар билангина кифояланилган. Бироқ, Умар билан Абу Убайда ўзларини Абу Бакрга тенглаштирмадилар ва халифалик учун у билан рақобатлашмади-лар.
27-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|