Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 


Саҳоба р.а.лар у зот с.а.в.дан кейин Хулафои рошидинларни муҳосаба қилганлар, уларни Хулафои рошидинлар бу ишлари учун койишмаган. Масалан, Умар ибн Хаттобни минбарда турганида Ямандан келган бурдалар (йўл-йўл кийимлар)ни тақсимлагани учун муҳосаба қилганлар. Шунингдек, маҳрни оширишдан тақиқлагани учун у кишига бир аёл эътироз билдирган бўлса, Ироқ ерини фатҳ қилгандан кейин тақсимламагани учун Умарга саҳобалар эътироз билдириб, муҳосаба қилганлар. Бу ишда Билол билан Зубайр қаттиқ туришган. У киши саҳобалар билан суҳбатлашиб, маслаҳатлашиб уларни ўз раъйларига кўндирган.


Шунинг учун Уммат мажлисининг ҳар бир аъзоси мусулмонларнинг намояндаси деган эътиборда мажлисда ҳеч бир тақиқсиз, тортинмасдан хоҳлаганидек гапириши, хоҳлаганидек раъй билдириши, халифани, муовинни, волийни ва давлат жиҳозидаги ҳар қандай хизматчини муҳосаба қилиши мумкин. Улар эса унга, модомики ўз муҳосабасида ва раъй билдиришида шариат аҳкомларига риоя қилаётган экан, жавоб беришлари вожиб.


Шунингдек, Уммат мажлисининг ғайримусулмон аъзолари ҳам ҳокимлар томонидан бўлаётган зулмлар тўғрисида ҳеч бир тақиқсиз, тортинмасдан ўз раъйларини билдириш ҳуқуқига эгадирлар, модомики раъй билдиришда шариат доирасида бўлсалар, бўлди.

 

163-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168