Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Пайғамбар с.а.в. мен, Зубайр, ва Абу Мурсидни юбораётиб, Ҳож боғига етганингларда (Абу Авона ривоятида Ҳож дейилган, бошқа ривоятда эса Хох, дейилган) бир аёлни учратасизлар, унда Ҳотиб ибн Абу Бултаанинг мушрикларга ёзган хати бор, ўшани олиб келинглар, дедилар. Отларимизни миниб жўнадик. Худди Пайғамбар с.а.в. айтган жойда уни учратдик. У туясида кетиб бораётганди. Ҳотиб маккаликларга Пайғамбар с.а.в.нинг улар томон бораётганлари ҳақида хабар бериб, мактуб йўллаган экан. Аёлдан мактуб қани, деб сўрадик. У, менда ҳеч қандай мактуб йўқ, деб жавоб берди. Туясини чўктириб, ундан қидирдик, аммо ҳеч нарса тополмадик. Икки дўстим, унда хат йўқ, деб ўйлаймиз, дейишди. Пайғамбар с.а.в.нинг ёлғон гапирмасликларини яхши биламиз-ку, дедим. Кейин Али, ё мактубни чиқарасан ёки сени яланғоч қиламан, деб қасам ичди. Шундан сўнг аёл белбоғига энгашиб, (у бир кўйлакни белбоғ қилиб тақиб олганди) хатни чиқариб берди ва уни Пайғамбар с.а.в.га олиб келдилар...».

Учинчи: Саноат

  • Расул с.а.в. манжаниқ ва аррода, яъни даббоба (қадимги қамал машинаси ) ясашга буюрганлар. Байҳақий «Сунан»да Абу Убайда р.а.дан ривоят қилади: «Кейин Пайғамбар с.а.в. Тоиф аҳолисини ўн етти кун қамал қилиб, уларга қарши манжаниқ ўрнатдилар». Абу Довуд «Маросил»да Макҳулдан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. Тоиф аҳолисига қарши манжаниқ ўрнатдилар». Санъоний «Субулус-Салом»да бу ҳадиснинг ровийлари ишончли, деган. «Ас-Сийра ал-Ҳалабийя» муаллифи айтади: «У зотга Салмон Форсий манжаниқ ясаш йўлини кўрсатди. У айтади: Биз Форс ерларида қўрғонларга қарши манжаниқларни ўрнатардик. Шу билан душманни маҳв этардик. Айтишларича, манжаниқни Салмон Форсий ўз қўли билан ясаркан». Ибн Қаййим «Зодул-Маод»да ва ибн Ҳишом «Ас-Сийра»да ибн Исҳоқдан ривоят қиладилар: «Тоиф девори ёнида Пайғамбар с.а.в.нинг бир неча саҳобалари даббоба остида Тоифнинг деворига кириб, уни ёқмоқчи бўлишди. Сақиф уларга қарши ўтда қиздирилган темирларни ташлади. Натижада улар даббоба остидан чиқишди. Шунда Сақиф уларга найза отиб, кўп кишиларни ўлдирди».
  •  

    78-бет

    Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168