Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«اِسْتَوْصِ بِعَبْدِ قَيْسٍ خَيْراً وَأَكْرِمْ سَراتِهِمْ»
«Абду Қайсга яхши муомала қил ва улуғларини ҳурмат қил». Пайғамбар с.а.в.нинг волийларни текшириб, улардан ҳисоб олиб, улар ҳақидаги хабарлардан бохабар бўлиб туришлари ҳам собит бўлган. У зот волийлардан чиқимлар ва киримлар бўйича ҳисобот талаб қилардилар. Бухорий ва Муслим Абу Ҳамид Соидийдан шундай ривоят қилади:
«أَنَّ النَّبِيَّ اسْتَعْمَلَ ابْنَ الُّتْبِيَّةِ عَلَى صَدَقَاتِ بَنِي سُلَيْمٍ, فَلَمَّا جَاءَ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ وَحَاسَبَهُ, قَالَ: هَذَا الَّذِي لَكُمْ, وَهَذِهِ هَدِيَّةٌ أُهْدِيَتْ لِي. فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ فَهَلَّا جَلَسْتَ فِي بَيْتِ أَبِيكَ وَبَيْتِ أُمِّكَ حَتَّى تَأْتِيَكَ هَدِيَّتُكَ إِنْ كُنْتَ صَادِقًا...»
«Пайғамбар с.а.в.ибн Лутбийяни Бану Салимнинг закотларини тўплашга юбордилар. У келгач, Пайғамбар с.а.в.ундан ҳисобот талаб қилдилар. У: Мана бу сизлар учун, мана буниси менга ҳадя қилиб берилди, деди. Шунда Пайғамбар с.а.в.: Агар гапинг рост бўлса, сен ота-онангнинг уйида ўтирганингда ҳам ҳадя келармиди? - дедилар...».Айниқса, Умар р.а. волийларни жуда қаттиқ текшириб борган. У волийларни текшириб, қилаётган ишларидан бохабар бўлиб туриш ишига Муҳаммад ибн Масламани тайинлаган. Ўзи ҳаж мавсумида волийларни тўплаб, қилган ишларини кўриб чиқар, фуқаронинг шикоятларига қулоқ солар, вилоят ишлари борасида маслаҳатлашар ва уларнинг аҳволларидан бохабар бўлиб турарди. Ривоятларга кўра, Умар р.а. бир куни атрофидагилардан: «Агар сизларга ўзим яхши деб билган одамни волий этиб тайинласам ва унга адолат қилишни буюрсам, устимдаги бурчимни адо қилган бўламанми?» - деб сўради. Улар, ҳа, деб жавоб беришди. Шунда у: «Йўқ, то у мен буюрган ишни бажарган ёки бажармаганини аниқлаб билмагунимча, ўз бурчимни адо қилган бўлмайман», деди. У волийлардан жуда қаттиқ ҳисоб оларди. Шу қадар қаттиқ эдики, волийларни қатъий далил бўлмаса ҳам, шубҳанинг ўзи билан ҳам ва ҳатто ўта заиф шубҳа билан ҳам ишдан бўшатарди. Бир куни шу хусусда ундан сўрашганида: «Бир амирнинг ўрнига бошқа бир амирни алмаштириш билан бир қавмни тузатганим осонроқ», деб жавоб берган. Бироқ у қаттиқ туриши билан бирга уларнинг қўлларини узун қилиб қўярди, ҳокимиятдаги ҳайбатларини сақларди, уларга қулоқ соларди, ҳужжатларини тингларди, ҳужжатлари қаноатлантирса, қаноатлантирганини яширмасдан уларни мақтарди. Бир куни Ҳимснинг волийси Умайр ибн Саъд Ҳимс минбарида туриб, шундай деган экан: «Модомики, султон қаттиқ турар экан, Ислом мустаҳкам тураверади. Султоннинг қаттиқ туриши қилич билан ўлдириш ёки қамчи билан савалаш эмас, ҳақиқат билан ҳукм чиқариш ва адолатни маҳкам ушлаш билан бўлади». Бу хабарни эшитган Умар р.а.: «Қанийди, Умайр ибн Саъдга ўхшаган одам бўлсаю, уни мусулмонларга волий қилсам», деган экан.
74-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|