Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Ҳарбий полиция қўшиндан юқори турадиган, унинг ишларини назорат қилиб борадиган бир бригададир. У қўшиннинг бир қисми бўлиб, жиҳод амирига, яъни ҳарбий идорага бўйсунади. Ҳоким қўл остидаги полиция эса ички хавфсизлик идорасига бўйсунади. Бухорий Анас р.а.дан ривоят қилади: «Қайс ибн Саъд Пайғамбар с.а.в.нинг ҳузурларида амир олдидаги бош миршаб мақомида бўлган». Бу ерда Қайс ибн Саъд ибн Убода Ансорий Хазражий назарда тутиляпти. Термизий ривоят қилади: «Қайс ибн Саъд Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларида амир олдидаги бош миршаб мақомида бўлган. Яъни, Ансорий ишларни бошқарган».
Халифа ички хавфсизликни ҳимоя қиладиган полицияни қўшиннинг бир қисмига айлантириши, яъни ҳарбий идорага бўйсунадиган қилиши ҳам, ички хавфсизлик номи билан алоҳида бир идора қилиши ҳам мумкин.
Бироқ биз бу бўлимнинг алоҳида бўлишини ва бевосита халифага бўйсунадиган бошқа жиҳозлар каби ички хавфсизлик идорасига тобе бўлишини табанний қиламиз. Шундай қилишимизга Анас р.а.нинг Қайс ибн Саъд ҳақидаги мазкур ҳадиси ҳамда юқорида жиҳодга доир тўрт идора хусусида ҳаммаси бир жиҳоз бўлмасдан, ҳар бири бевосита халифага бўйсунадиган алоҳида бир идора бўлиши хусусида айтган гапларимиз асосдир.
Шундай қилиб, полиция ички хавфсизлик идорасига тобедир.
Ички хавфсизлик идорасининг вазифалари
Ички хавфсизлик идораси давлатнинг ички хавфсизлигини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Қуйидаги ишлар ички хавфсизликнинг бузилишига олиб бориши мумкин:
Исломдан қайтиш - муртадлик, шунингдек, боғийлик, яъни давлатга қарши чиқиш. Давлатга қарши чиқиш иш ташлашлар, давлатдаги муҳим марказларни босиб олиш ва у ерларда пикет уюштириш, шахсий мулк, омма мулки ва давлат мулкига тажовуз қилиш каби бузғунчилик ва қўпорувчилик ишлари билан ёки давлатга қурол билан қарши чиқиш билан бўлади.
Қароқчилик, яъни одамларнинг йўлларини тўсиб, уларнинг моллари ва жонларига тажовуз қилиш ҳам ички хавфсизликка таҳдид солувчи ишлардандир.
Ўғирлик, босқинчилик, талончилик, киссовурлик, товламачилик каби одамларнинг мол-давлатларига кўз олайтириш, шунингдек, калтаклаш, жароҳат етказиш, ўлдириш каби уларнинг жонларига тажовуз қилиш ҳамда миш-миш тарқатиш, туҳмат қилиш, зино қилиш каби уларнинг ор-номусларига тажовуз қилиш ҳам ички хавфсизликка хавф туғдирувчи омиллардандир.
91-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|