Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 


Лекин Умар билан Абу Убайда Абу Бакрга рақобатчи бўлишга рози бўлмадилар. Гўё масала фақат Абу Бакр билан Саъд ибн Убоданинг ўрталаридагина эди. Баҳсу муҳокамадан сўнг Абу Бакрга байъат берилди. Кейин иккинчи куни мусулмонлар масжидга чақирилиб, Абу Бакрга байъат бердилар. Айвондаги байъат инъиқод байъати бўлиб, Абу Бакр бу байъат орқали мусулмонларнинг халифасига айланди. Иккинчи куни масжиддаги байъат эса итоат қилиш байъати бўлди. Абу Бакр ўзининг касаллиги ўлимга олиб борадиган касал эканлигини ҳис этгач - мусулмонлар қўшини ўша пайтда Форс ва Румдек буюк давлатлар билан урушаётган эди - мусулмонларни чақириб ким халифа бўлиши борасида улардан маслаҳат сўради. Абу Бакрнинг мусулмонлар билан маслаҳатлари уч ой давом этди. Масалаҳатни тамомлаб, кўпчиликнинг фикрини билгач, ўзидан кейин Умарнинг халифа бўлиши ҳақида мусулмонлар билан аҳдлашди. Бугунги кун тили билан айтганда - номзодини илгари сурди. Абу Бакрнинг бу аҳди ёки Умарнинг номзодини қувватлаши ўзидан кейин Умарни халифа қилиш тўғрисидаги ақд (битим) эмас эди. Чунки Абу Бакр р.а.нинг вафотидан кейин мусулмонлар масжидга йиғилиб, Умарнинг халифалигига байъат қилдилар. Абу Бакрнинг мусулмонлардан маслаҳат сўраши ёки уларнинг фикрига рози бўлиши билан эмас, балки мусулмонларнинг байъати билан Умар уларга халифа бўлди. Чунки агар Абу Бакр томонидан Умарнинг номзоди илгари сурилиши унинг халифа бўлиб қолишига ақд бўлганида эди, мусулмонларнинг Умарга байъат қилишларига эҳтиёж бўлмас эди. Бундан ташқари, мусулмонларнинг байъатисиз бирор инсон халифа бўлиши жоиз эмаслигига очиқ далолат қилувчи нусуслар ҳам мавжуд эканлигини юқорида зикр қилиб ўтдик. Кейин Умар пичоқланганда мусулмонлар ундан ўзининг ўрнига халифа тайин қилиб қолдиришини талаб қилишган эди, у бош тортди. Улар талабда қаттиқ туриб олишгач, Умар олти кишини ажратди, бошқача қилиб айтганда - олти кишининг «номзодини илгари сурди». Кейин Суҳайбни одамларга намозни ўқиб бериш ва Умар белгилаб берган уч кун ичида олти киши ичидан бирини танлаб олишларини назорат қилиб туриш учун тайинлади. Умар Суҳайбга шундай деди: «... Агар беш киши тўпланиб, ўзларидан бир кишининг халифа бўлишига рози бўлсаю, бир киши бунга рози бўлмаса, унинг бошини қилич билан чопиб ташла...». Бу гапни Табарий ўзининг «Тарих»ида, Ибн Қутайба халифалар тарихи деб танилган «Китобул имомати вас-сиёсати» номли китобида, 
 

 

24-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168