Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Фақат икки ҳолат бундан истисно қилинади:
1. Агар тузилган ва ижро этиб бўлинган битим давомли тарзда Исломга зид бўлган натижаларни бериб турса;
2. Агар масала Ислом ва мусулмонларга озор берганларга алоқадор бўлса.
Шу икки ҳолатдан бошқа Хилофат барпо бўлишидан олдин тузилган битимлар, чиқарилган ҳукмлар ва йўлга қўйилган муносабатлар ўз кучида қолади. Негаки, Пайғамбар с.а.в. жоҳилиятдаги муносабатлар, битимлар ва ҳукмларни Ислом давлати барпо бўлганидан кейин бекор қилмадилар. Пайғамбар с.а.в. фатҳдан кейин ўз юртларига қайтмадилар. У зотнинг қариндошларига қарашли бўлган ҳовли-жойларни ўша пайтдаги Қурайш қонунлари бўйича Ақил ибн Абу Толиб мерос қилиб олган, ишлатган ва сотиб юборган эди. Улар орасида Пайғамбар с.а.в.нинг ҳовлилари ҳам бўлган. Ўшанда Пайғамбар с.а.в.дан, қайси ҳовлингизга тушасиз, деб сўрашганида, у зот,
«وَهَلْ تَرَكَ لَنَا عَقِيلٌ مِنْ رِبَاعٍ»
«Ақил бизга яшайдиган жой қолдирибдими?», деб жавоб берганлар. Яна бир ривоятда,
«وَهَلْ تَرَكَ لَنَا عَقِيلٌ مِنْ مَنْزِلٍ»
«Ақил бизга уй қолдирибдими?», деганлар. Чунки у Пайғамбар с.а.в.нинг ҳовлиларини сотиб юборганди. Пайғамбар с.а.в. бу савдо битимини бекор қилмадилар. Бухорий Усома ибн Зайд йўлидан чиқарган ҳадисда мана бундай дейилган: «У фатҳ пайтида: Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, эртага қаерга қўнасиз? - деб сўради. Пайғамбар с.а.в.
«وَهَلْ تَرَكَ لَنَا عَقِيلٌ مِنْ مَنْزِلٍ؟»
«Ақил бизга уй қолдирибдими?!» - дедилар». Шунингдек, ворид бўлишича, Абу Ос ибн Робиъ мусулмон бўлиб, Мадинага ҳижрат қилгач, (унинг аёли Пайғамбар с.а.в.нинг қизлари Зайнаб бўлиб, эри мушрик ҳолида Маккада қолиб, ўзи Бадрдан кейин ҳижрат қилганди), Пайғамбар с.а.в. унга хотини Зайнабни никоҳ битимини янгиламасдан қайтариб бердилар. Бу билан жоҳилиятда қилинган никоҳни тан олдилар. Ибн Можа ибн Аббос йўлидан чиқарган ҳадисда шундай дейилган:
.
119-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|