Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қўмондонлигини ҳам амалда бошқарар, ғазотларда жанг қўмондонлигига ўзлари бошчилик қилар эдилар, сарийя (отряд)ларни ҳам ўзи жўнатиб, уларнинг қўмондонини ўзлари тайин қилар эдилар. Масалан, Усома ибн Зайдни Шом юртига жўнатиш учун қўшинга қўмондон қилиб тайинлаган пайтларида, саҳобалар Усоманинг ёши кичиклиги боис, бу ишни ёқтирмадилар. Лекин Расулуллоҳ Усоманинг қўмондонлигини қабул қилишга уларни мажбур қилдилар. Бу эса ўз навбатида, халифа фақат олий қўмондонгина эмас, балки қўшиннинг амалдаги қўмондони эканлигига ҳам далил бўлади. Шунингдек, Расулуллоҳ с.а.в. Қурайшга уруш эълон қилдилар. Бану Қурайзага, Бану Назирга, Бану Қайнуқога, Хайбар ва Румга ҳам уруш эълон қилдилар. Бўлиб ўтган ҳамма урушларни эълон қилган Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўзлари эдилар. Бу ҳам уруш эълон қилиш халифанинг ҳуқуқи эканлигига далолат қилади. Шунингдек, Расулуллоҳ с.а.в. яҳудийлар билан шартномалар туздилар, Бану Зумранинг иттифоқчиси бўлган Бану Мудлиж билан шартнома туздилар. Яна ул зот Айла ҳокими Юҳанно ибн Рўъба билан ҳам шартнома туздилар. У зот Ҳудайбия шартномасини тузганларида ҳатто мусулмонлар бундан ғазабланишган эди. Аммо Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг сўзларига кўнмай, уларнинг фикрларини рад этдилар ва шартномага имзо чекдилар. Бу ҳам сулҳ тузиш шартномалари бўладими ёки бошқа шартномаларми, уларни тузиш бошқанинг эмас, фақат халифанинг ҳуқуқи эканлигига далолат қилади.


Энди (в) моддаcига келсак, унинг далили Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўзлари каззоб Мусайламанинг икки элчисини кутиб олганлари ва Қурайшдан элчи бўлиб келган Абу Рофъени ҳам кутиб олганларидир. Ҳирақл, Кисро, Муқавқис, Ҳиро подшоҳи Ҳорисул Ғассоний, Яман подшоҳи Ҳорисул Ҳумайрий ва Ҳабашистон подшоси Нажжошийга ҳам элчиларни ўзлари жўнатган эдилар. Усмон ибн Аффонни Ҳудайбия урушида Қурайшга элчи қилиб жўнатдилар. Булар ҳам ўз навбатида, халифанинг ўзи элчиларни қабул қилиши, рад этиши ва элчиларни тайин қилишига далил бўлади.


Энди (г) моддасининг далилига келсак, Расулуллоҳ с.а.в. волийларни тайин қилганлар. Масалан, Муозни Яманга волий қилиб тайинладилар. У зот волийларни ишдан ҳам бўшатганлар, масалан, Ало ибн Ҳазрамийни Баҳрайн волийлигидан унинг аҳолиси Алодан шикоят қилгани боис бўшатганлар. Бу эса волийлар халифа олдида жавобгар бўлганларидек, Уммат мажлиси олдида ҳам - чунки мажлис ҳамма вилоятларнинг вакили  

 

38-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168