Уммат мажлиси салоҳиятлари Уммат мажлиси қуйидаги салоҳиятларга эга: б) Чуқур назар ва фикрий баҳс зарур бўлган фикрий ишлар, масалан, ҳақиқатларни аниқлаш, уруш ҳақида қарор қабул қилиш каби. Тажриба, билим ва маълумотлар керак бўладиган ишлар. Масалан, ҳарбий режалар тузиш, барча фан ва амалиётга оид ишларда кўпчиликнинг раъйи эмас, ихтисос аҳлининг раъйи олинади. Шунингдек, молия, қўшин, ташқи сиёсат ишларини халифа мажлис раъйини олмасдан, шаръий аҳкомларга мувофиқ ўз раъйи ва ижтиҳоди билан бошқаради. Халифа бу ишларда маслаҳат сўраш учун мажлисга мурожаат қилиши ва унинг раъйида тўхташи ҳам, шунингдек, мажлис бу ишларда ўз раъйини бериши ҳам мумкин. Лекин бу ишларда мажлиснинг раъйи мажбурий эмас. 2. Қонун чиқаришда мажлиснинг раъйи олинмайди. Балки қонунчилик Аллоҳнинг Китоби, Пайғамбарнинг суннати ва бу иккиси асосидаги саҳобалар ижмоси ва шаръий қиёсдан саҳиҳ ижтиҳод орқали олинади. Шаръий аҳкомларни табанний қилиш ва қонунлар тузиш шу йўсинда олиб борилади. Халифа ўзи табанний қилмоқчи бўлган аҳкомлар ва қонунларни мажлисга ҳавола қилиши ва унинг мусулмон аъзолари уни муҳокама қилиши, унинг тўғри ва хато тарафларини айтиш ҳуқуқига эга. Агар у давлатда табанний қилинган шаръий усулдаги табанний қилиш тариқатига зид бўлгани учун уларнинг истинбот қилинишининг ёки далилининг саҳиҳлиги тўғрисида халифа билан ихтилоф қилсалар, буни ҳал қилиш учун мазолим маҳкамасига мурожаат қилинади. Маҳкаманинг бу тўғридаги раъйи мажбурийдир. 3. Мажлис давлатда содир бўлаётган барча ишлар бўйича халифани муҳосаба қилиш ҳуқуқига эга. Бу ишлар ички ишлардан бўладими, ташқи ишларданми, молияга, қўшинга ёки бошқа ишларга алоқадор бўладими, фарқи йўқ. Кўпчиликнинг раъйи мажбурий бўлган ишларда мажлиснинг раъйи ҳам мажбурий бўлади. Кўпчиликнинг раъйи мажбурий бўлмаган ишларда мажлиснинг раъйи ҳам мажбурий бўлмайди.
150-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|